Челябинскда регионни тарк этувчи мигрантлар сони 2,3 баробар ошди. “Челябинскстат”нинг маълумот беришича вилоятдан кетганлар сони кириб келувчи мигрантлардан 1222 нафарга кўп. Бу ҳақда “Рамблер” ҳабар беради.
Статистик кўрсаткичларининг пасайишига мигрантларнинг вилоятдан чиқиб кетишлари сабаб бўлмоқда. Жорий йилнинг январь-март ойларида региондан кетганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробарга, яъни 4,3 минг нафарга ортган.
Статистик маълумотларга кўра вилоятдан кетганларнинг 4 мингидан зиёди МДҲ мамлакатларининг фуқаролари. Челябинскни тарк этган мигрантларнинг катта қисми Қозоғистон фуқаролари – 608 киши, Қирғизистондан – 238 ва Арманистондан –113 нафарни ташкил этади. Миграция жараёнининг ўсиши эса Тожикистон (+389 киши), Беларусь (+6), Ҳиндистон (+12) ва Италия (+4) фуқароларининг келиши билан боғлиқ.
Вилоятда қозоқ ва қирғиз мигрантлари ўрнини асосан тожикистонлик фуқаролар эгаллашаётгани таъкидланди.