Мақола

1 428 10/08/2023

2023 йилнинг 8 август куни Россиянинг Узоқ Шарқидаги Амур вилоятининг Благовешченск шаҳрида мигрантларга қарши рейд ёки, Ички ишлар вазирлигининг минтақавий департаментининг сўзларича “рейд тадбирлари” ўтказилди. Видеода қуролланган ниқобли ходимлар Марказий Осиё давлатларидан келган ўнлаб муҳожирларни полиция биносига қандай олиб кираётгани кўрсатилган.

Полициянинг изоҳлашича, Амур вилояти марказидаги бу “рейд тадбири” полиция ходимлари, минтақавий ФСБ ва Миллий гвардия томонидан амалга оширилган.

“Текширув давомида Россия Федерациясида қўшни давлатлар фуқаролари томонидан “яшаш режими”нинг иккита бузилиш ҳолати аниқланди. Суд 2000 рубл миқдорида маъмурий жарима солишга ва ушбу шахсларни Россия Федерациясидан депортация қилишга ҳукм қилган. Бир хорижлик полиция ходимлари назорати остида Россия ҳудудини мустақил равишда тарк этади, иккинчиси эса ИИВнинг Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилади ва мажбуран чиқариб юборилади”, — дейилади ИИВ хабарида. Амур вилояти маҳаллий “Порт Амур” порталига хабар берди.

Полиция тарқатган видеода ҳибсга олинган муҳожирлардан бирининг таржимон ёрдамида сўроқ қилинаётгани акс этган: у ўзбекча гапирган.

8 август куни Озоди радиоси Москвадаги муҳожирлар ётоқхоналаридан бирида ОМОН уюштирган рейд видеосини эълон қилган эди. Гувоҳларнинг хабар беришича, рейд 2023 йил 7 август куни амалга оширилган. Видеода полиция муҳожирларни қандай қилиб бу ҳолатда қўлларини бошлари ортида ушлаб, ўтириб туришга мажбурлаётгани кўрсатилган. Бунга бўйсунмаганларни милиция ходимлари электрошокер билан азоблаган.

Сўнгги ойларда Россиянинг турли ҳудудларида мигрантларга қарши рейдлар кучайиб кетди. Аввалроқ Тожикистон Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Омбудсман идораси Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини бундай рейдлар вақтида тожикистонлик муҳожирларнинг ҳуқуқларини бузмасликка, қонунларга риоя қилишга чақирган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация