Мақола

1 252 07/04/2022

“Мигрантлар қочмоқда: Россиядан ишчи кучининг чиқиб кетиши қандай оқибатларга олиб келади?” мавзусида брифинг ўтказилди.

 

Россия Мигрантлар Федерацияси президенти Вадим Коженов НСН матбуот марказида ўтказилган брифинг давомида пойтахтнинг чет эллик меҳмонлари қурилиш соҳасидаги барча иш ўринларининг 80% дан ортиғини эгаллаши мумкинлигини айтди.

“Россияда турли касбий соҳаларда мигрантлар улуши бўйича мунтазам равишда ўзгаришлар амалга оширилади. Бироқ, бу қоида бўйича, уларнинг мамлакатимиз пойтахти ва ҳудудларидаги фаолиятига деярли таъсир қилмайди. Албатта, ҳеч қачон бузилмайдиган қоидалар мавжуд. Масалан, мигрантлар дорихоналарда ишлай олмайдилар, 15 фоиздан кўп бўлмаган хорижликлар эса ихтисослаштирилган алкогол ва тамаки дўконларида ишлаши мумкин. Бундан ташқари, 80% дан кўп бўлмаган мигрантларга қурилишда ишлашга рухсат берилади. Шу билан бирга, Москвада истисно мавжуд – бу ерда, яъни қурилиш соҳасида белгиланган 80 фоизли улушдан ошиб кетишга рухсат берилади”— дейди федерация президенти.

Унинг тушунтиришича, мигрантлар учун иш ўринлари бўйича янги чекловлар пайдо бўлишининг асосий сабаби халқ норозилигидир. Айрим хориж фуқаролари Россияда ноқонуний йўллар билан пул ишлашга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳуқуқ-тартибот идораларимиз бундай қонунбузарликларни тезкорлик билан бостирмоқда.

“Москвада сохта паспортлар қайд этилади, бу айниқса Қирғизистон паспортлари билан боғлиқ. Сохта ҳужжатлар, масалан, Қозон темир йўл станциясида тарқатилиши мумкин. Полиция ходимларимиз сохта паспортга эга бўлган мигрантларни оперативлик ва тезкорлик билан аниқлайди”, — дея қўшимча қилади Вадим Коженов.

Унинг фикрича, Россияга қарши хорижий санкциялар киритилгандан сўнг, рубл курсидаги ўзгаришлар туфайли меҳнат муҳожирларининг бир қисми Тожикистон ва Ўзбекистонга қайтади, бироқ Россия Федерациясидан муҳожирларнинг оммавий чиқиб кетиши кузатилмайди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация