Maqola

3 976 17/06/2016

akmalNabiev

Акмал Набиев

Россия, Москва

Беш йил бўлди,  ҳеч уйимга кетолмайман,

Яқинларим дийдорига етолмайман.

Телефонда ҳол сўрайди онажоним,

Яхши дейман, зор-ҳолимни айтолмайман.

 

Фарзандларим соғинаман, кўролмайман,

Ота бўлиб ота меҳрин беролмайман.

Шукр дейман бошпанам бор, ўзим соғлом,

Ғарибликда тўкис бахтли бўлолмайман.

 

Бемор чоғи хизматига яролмадим,

Йўл қаратдим кетар чоғи боролмадим,

Дуодаман, жаннат боғда учраштирсин,

Отам ўтди, қабрини ҳам кўролмадим.

 

Яхши кун ҳам, ёмон кун ҳам Яратгандан,

Сабр дейман, ўзга нарса тилармидим.

Аллоҳ насиб, Андижонга етиб олсам,

Тилло берса бу ерларга келармидим?!

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya