Мақола

3 330 23/08/2023

Рубль тушганидан кейин муҳожирларнинг кетишига оддий одамлар ва экспертлар қандай муносабатда бўлишди?

Сўнгги пайтларда рублнинг қадрсизланиши ортидан меҳнат муҳожирлари ўртасида ўз ватанига қайтиш ёки бошқа давлатлардан иш қидириш ҳақида баҳслар бошланди. Улар буни Россия валютаси нафақат долларга, балки ўзбек сўми ва тожик сомонийига нисбатан ҳам заифлашгани билан изоҳлашади. Ўз пулларига нисбатан улар энди камроқ маош олишади.

Ҳақиқатан ҳам мигрантларнинг кетиши кутилмоқдами ва улар Россияни тарк этса, қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин?

Россия Федерацияси фуқароси бўлиш истаги

Юрий Московский, Москва ҳукумати ҳузуридаги Миллатлар кенгаши комиссияси раиси, “Добрососедство” халқаро муносабатларни ривожлантириш жамғармаси лойиҳа директори:

“Доллар сабаб ватанига қайтаётган муҳожирлар сони кўп эмас. Ҳамма жойида қолади. Кўпинча инқирозли вазиятлар туфайли оммавий чиқиб кетиш ҳақида миш-мишлар пайдо бўлади, лекин аслида ҳеч ким кетмайди. Бу шунчаки маълумотни бир неча марта ошириб юбориш”.

Владимир Артамонов, миграция сиёсати бўйича эксперт:

“Иш ҳақи доллар ҳисобида камаяди, лекин рублда кўтарилмоқда. Мигрантлар одатда қўшимча ишлаганликлари учун кўпроқ пул олишади. Уларнинг уй-жой ва ватанига пул юбориш каби қўшимча харажатлари бор. Бинобарин, улар кўпроқ меҳнат қилишади ва кўпроқ пул топишади, шунингдек, тез толиқишади ҳам. Улар кетишни фақат олдиндан режалаштириб кетишади.

Марказий Осиёдан мигрантлар учун миграция долзарблигича қолмоқда. Россияда уларнинг иш жойлари бор. Улар мослашишга ва интеграцияга интилишади, шунинг учун катта оқимни кутманг!”

“Фақат ваҳима”

Насим Абдуллаев, миграция бўйича ҳуқуқшунос:

Илгаридан бўлган муҳожирлар қолишади. Масала келмоқчи бўлганларда. Энди улар келишнинг фойдаси ҳақида жиддий ўйлаб кўришлари керак, чунки доллар кўтарилиб кетди, улар эса уйларига пул жўнатиши лозим. Муҳожир ишчилар бўлган, бор ва бўлади. Бу ерда ишлаб, улар фойда келтиради. Улар бир неча ой ишлаши мумкин, лекин кўп ҳолларда улар кетмайди. Булар қурилиш, денгизчилик ва қишлоқ хўжалиги каби вақтинчалик тармоқлардир”.

Россияликларнинг бу борадаги фикрлари ҳар хил. Баъзилар муҳожирлар кетиши билан шаҳарлар қурилиши ва таъмирланиши тўхтаб қолишидан хавотирда, бошқалари эса уларсиз ҳаёт яхшироқ бўлишига амин.

Қуйида турли шаҳар порталлари ўқувчиларининг рублнинг тушиши ва меҳнат муҳожирларининг чиқиб кетиши ҳақидаги фикрларини эълон қилинади.

Меҳмон, Архангелск:

– Бу ерда анчадан бери кўплаб ўзбеклар ва тожиклар истиқомат қилишади – улар оила қуриб, фарзандлар дунёга келтиришган. Шунинг учун улар инқирозни биз билан бирга бошдан кечиришади.

Меҳмон, Волгоград:

– Мигрантларга оқ йўл! Элечкани эса (Марказий банк раҳбари Элвира Набиулина) жамоаси билан бирга тозалаш вақти келди.

Меҳмон, Екатеринбург:

“Энди тасаввур қилинг-а, мигрантлар кетишди: жамоат транспорти юрмайди, бинолар, кўчалар ва ҳовлиларни ахлатдан тозалаш тўхтайди, 99 фоиз фастфуд, қурилиш объектлари тўхтаб қолса, нима қиласиз?

Меҳмон, Иркутск:

— Нега мигрантлар мавзусига бунчалик эътибор қаратилмоқда? Ўйлаб кўринг, қаердадир қурилишда бир неча ўзбек ишлайди. Улар кетишадими ёки йўқми, фарқ қилмайди.

Меҳмон, Краснодар:

– Агар муҳожирлар оммавий равишда кетишни бошласа, у ҳолда Россия иқтисодига катта зарба тушади, бу рублнинг тушишидан анча сезиларли ва жиддийроқ бўлади.

279916064, Новосибирск:

– Кўпчилик россияликлар муҳожирларга иккинчи даражали фуқаролардек муносабатда бўлишади. Сиз ўзингизга қаранг! Русларнинг ўзлари ҳозир дунёнинг кўплаб мамлакатларида: АҚШ, Германия, Туркия, Грузия, Арманистон ва ҳатто Қозоғистонда муҳожирлар. Сизга ҳам бир парча ахлат каби муносабатда бўлишларини хоҳлайсизми?

Меҳмон, Перм:

  • Бизга қора танлиларни олиб келишади, улар ОИТС “совға” қилиб, BLM ташкил қилишади. Ўшанда меҳнаткаш ўзбекларни эслаб қоласиз.
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация