Maqola

2 822 29/01/2024

Визасиз давлатлар рўйхатига киритилган давлатлар, жумладан, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг хорижий фуқаролари Россияда бўлиш мақсадини мамлакатдан чиқмасдан ўзгартириши мумкин. Бу Россия Федерациясининг миграция сиёсати концепсиясини амалга оширишга қаратилган ҳукумат томонидан тасдиқланган икки йиллик ҳаракатлар режасида назарда тутилган.

Ушбу режага кўра, барча тоифадаги хорижий фуқароларга Россияда бўлиш мақсадини ўзгартириш имконияти берилади ва бу тегишли давлат божи тўланган ҳолда мамлакатдан чиқмасдан амалга оширилиши мумкин.

Ушбу тадбирни амалга ошириш учун масъул органлар Ички ишлар вазирлиги, Федерал хавфсизлик хизмати ва Ташқи ишлар вазирлигидир.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya