588 18/06/2022

2021 йилда меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга $8 миллиарддан зиёд пул юборган, дея хабар бермоқда BBC.

BBCнинг навбатдаги  интервьюси Dinur Jobs ва унинг таркибидаги Beruniy Academy касб-ҳунарга ўқитиш маркази асосчиси, тадбиркор Даврон Қўчқоров билан бўлди. Ишбилармон меҳнат мигрантларини мамлакат учун энг йирик ва муҳим инвесторлар эканлигини таъкидлаб ўтди. Уларга қора ишчи сифатида қараш нотўғри, дейди тадбиркор.

“Ҳозир ўша мигрантларнинг авлодлари Россияда биргина қурилиш соҳасида 300 дан ортиқ компанияни бошқариб, 200 мингдан зиёд  мигрантларимизни ишлатмоқдалар”,- деб ҳикоя қилади Қўчқоров.

Интервью давомида тадбиркор ўзи инвесторлар, дея тилга олган меҳнат мигрантларининг катта қисми малакасиз бўлганидан қора ишларда ишлашга маҳкум экани, ҳунари ва касби йўқлигидан Ўзбекистоннинг ўзидаги кўплаб инсонлар ҳам арзирли иш топа олмаётганини таъкидлайди.

Эслатиб ўтамиз, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 1 январь ҳолатига мамлакатимизда ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этганини маълум қилган. 2021 йилда 1,5 миллион ўзбекистонлик хорижда меҳнат қилаётгани айтиб ўтилган. Чет элдаги ўзбек мигрантларининг асосий қисми Россия ҳудудида ишлашмоқда.

Украинадаги уруш туфайли Россиянинг ўзи ва дунё меҳнат бозоридаги вазият хавотирли тус олар экан, хорижда ишлаб юрган ўзбекистонликларнинг катта қисми ватанга қайтишга мажбур бўлиши эҳтимоли ортмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya