Қирғизистон элчихонаси Россияда меҳнат муҳожири сифатида яшаётган фуқароларига “СТОП НАРКОТИКИ” шиори билан мурожаат қилди.
Қирғизистон элчихонаси сўнгги йилларда мамлакат фуқаролари томонидан Россия ҳудудида содир этилган гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, сотиш ва ташиш билан боғлиқ жиноятлар сони ортиб бораётгани муносабати билан ўзининг кучли ҳавотирларини билдирди.
Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, 2021 йилда наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятларни содир этган Қирғизистон Республикасининг 224 фуқаросига нисбатан 327 та, 2020 йилда эса 151 нафар фуқаросига нисбатан 191 та жиноий иш қўзғатилган.
Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг таъкидлашича, жиноят содир этганларнинг катта қисми тез ва осон пул топиш мақсадида қасддан жиноят содир этади.
Бироқ, Қирғизистон Республикаси фуқаролари билимсизлик туфайли жиноий ҳатти-ҳаракатлар содир этишга жалб қилинган ҳолатлар ҳам учрамоқда.
Одатда “закладчики” деб аталувчи бундай шахслар курер сифатида ишлайди ёки ижтимоий тармоқлар орқали товарларни ташиш билан шуғулланади.
“Закладка” нима? Пакетга ўралган дори. Уни етказиб беришни бўйнига олган одам “закладчик” ҳисобланади.
Элчихона эслатади:
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳам бу ҳолатдан мустасно эмас. Шу ўринда ватандошларимизни охири берк кўчага кириб қолишдан огоҳлантирамиз. Сизни ватанда оилангиз кутмоқда!!!
Аввалроқ, Migrant.mobi`нинг YouTube`даги саҳифасида Россияда наркотик етказиб бериш билан шуғулланиб қўлга олинган ва жазога маҳкум қилинган навқирон ўзбек йигитлари ҳақида сўз юритилганди.