Maqola

863 29/01/2024

Яқинда бутун дунёга Россиядаги мигрантлар қанчалик жиноятчи экани, толерантликнинг ёмон таъсири ҳақида бўрттирилган, кўрган одамни қўрқувга соладиган статистик материал эълон қилинди. Ҳақиқатдан ҳам муҳожирлар орасида жиноятчилик кўпми?

Вазиятни аниқлаш учун, албатта Россия ички ишлар вазирлигининг сайтидаги очиқ маълумотларга юзландик. Маълумотлар ва статистика ҳамма учун очиқ. 2023 йил учун маълумот фақат январь ойидан ноябрь ойининг охиригача бўлган муддатга жойланган. Декабрь ойи билан берилган маълумотлар йўқ.

ИИВ берган расмий статистика бўйича 2023 йил январь – ноябр ойларида 1 миллион 804 800 жиноят рўйхатдан ўтган. Уларнинг 785,2 мингтаси очилмаган. Яъни 1 019 600 та жиноят очилган. Ушбу  1 019 600 та жиноятнинг атига 36,6 мингтасигина Россиядаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган. МДҲга кирувчи давлатларнинг фуқаролари эса 36,6 минг жиноятдан 30 мингтасини содир этган. Эслатиб ўтамиз, МДҲга  10дан ортиқ давлатлар киради.

Бундай кичик рақамлар вазият асло қўрқинчли эмаслигини кўрсатади. Келинг, шунинг учун олдинги йиллар бўйича МВД статистикасини ҳам ўрганамиз.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра 2022 йили 2 миллионга яқин жиноят қайд этилган. Аниқроғи, 1966,8 минг жиноят. Улардан 1062300 та жиноят ошкор қилинган. Бир миллиондан кўп жиноятнинг 40200 тасини Россиядаги чет элликлар, хусусан 32900 тасини МДҲ давлатлари фуқаролари содир этган. Аммо биз ҳисобларимизда рост бўламиз ва умумий 40,200 жиноятларни ҳисобга олиб, умумий 2022 йилги жиноятларнинг неча фоизини мигрантлар содир этганини ҳисоблаймиз. Ҳисоб бўйича эса фақат 3.78% жиноятларда мигрантларнинг қўли борлигини кўриш мумкин. Бизнинг мисолимизда 2022 йилда ҳам 100 жиноятчидан фақат учтаси муҳожир эканлигини англатади.

2021 йилда 2004,4 минг жиноят рўйхатга олинган. 1,071,100 жиноятлар ошкор қилинган. Ошкор қилинган жиноятлрнинг 36,4 мингтаси Россиядаги чет эл фуқаролари томонидан содир этилган. Фоиз ҳисобида 2021 йилда атиги 3,4% жиноятларни муҳожирлар содир этганини кўриш мумкин. Яъни, 2021 йилда ҳам 100 жиноятчидан фақат учтаси мигрант.

2020 йилда 2044200 жиноят рўйхатга олинган. Шундан 1080400 жиноят ошкор қилинган. Чет эл фуқаролари томонидан 34,4 минг жиноят содир этилган. Фоиз кесимида 2020 йилдаги барча жиноятларнинг 3,18% фоизида мигрантларнинг айби бор. Яъни 2020 йилда ҳам Россиядаги 100 жиноятчидан фақат учтаси мигрант.

2019 йилда 2024300 минг жиноят рўйхатга олинган. 1,109,100 жиноятлар ошкор қилинган. Улардан атиги 34,9 минг жиноятни чет эл фуқаролари қилган. Бу  барча жиноятларнинг 3,15 фоизини мигрантлар қилганини кўрсатади ва бизнинг мисолимизга кўра, 2019 йилда ҳам 100 жиноятчининг фақат 3 нафари мигрант бўлганини кўриш мумкин.

Статистика бўйича мигрантларнинг жинояти уч фоизлик кўрсаткичдан 2018, 2017, 2016 йилларда ҳам ошмаган.  Яъни кўп йиллардан буён Россиядаги 100 та жиноятчиларнинг фақатгина 3 нафари мигрант холос. Балки мигрантла билан боғлиқ ягона барқарорлик шудир?!

Статистика шундай зерикарли нарса. Статистикани борича кўрсатадиган бўлсангиз, ОАВ воситаларидаги мигрантларнинг жиноятчилиги ҳақидаги оммавий истерия ассосиз эканини билишингиз мумкин. ИИВ статистикасидаги асл рақамлар билан одамларни қўрқитиб бўлмайди. Ваҳима қаердан унда? Балки судланган мигрант жиноятчилар бўйича статистика қўрқинчлидур? Келинг, жиноий иш бўйича судланган мигрантлар бўйича Россия олий судининг очиқ маълумотларига мурожаат қиламиз.

Россия Федерацияси Олий судининг суд департаменти 2022 йилда судларда кўрилган жиноий ишлар 614,7 579 та бўлгани, айбланганлар орасида 21,802 нафар мигрант бўлганини статистикада келтираяпти. Бу дегани судларда ҳам барча жиноятчиларнинг бор йўғи 3.8 фози мигрант бўлган. Соддароқ айтганда, 100 нафар жиноятчининг 3 нафари мигрант. Яъни ИИВ статистикаси бўйича ҳам, судларнинг маълумотлари бўйича ҳам мигрант жиноятчилар кўрсаткичи 3 фоиздан кўп эмас.

2021 йилда Россия бўйлаб 579 минг киши судланган. Улардан 3.3 фоизи муҳожирлар бўлган. 2020 йилда суд тизимида 565 минг киши судланган. 2020 йили ҳам суд айбдорлиги тўғорисида ҳукм  қилган мигрантлар фоизи 3,5 фоизни ташкил қилган.

Пандемия каби инқироз даврларида муҳожирлар орасида жиноятчиликнинг кескин кўпайиши бўйича прогнозлар амалга ошмаган. Россиядаги расмий манбалар муҳожирлар россияликларга қараганда жуда кам жиноят содир этишини тасдиқлаяпти. Муҳожирлар орасида жиноятчилар кўплиги ҳақида ваҳималар эса ёлғон ва асоссиз бўлиб чиқмоқда. Бизнинг мақсадимиз муҳожирларни россияликларга қарши қўйиш эмас. Шунчаки мигрантлар борасидаги уйдирмалар ва ёлғонларга асл ҳақиқатга мос эмаслигини яна бир бор таъкидламоқчимиз.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya