Мақола

4 137 22/08/2023

Полиция ва терговчилар жиноятчиларни қидириш ва топишга ўрганиб қолишган – уларнинг мақсади, одатлари ва усулларини билишади. Бироқ баррикаданинг нариги томонида ўз ҳамкасблари бўлганда, қийинчиликлар пайдо бўлиши, шубҳасиз.

Улар такси ҳайдовчиларини отиб кетишарди

2015 йилнинг июнь оқшомида 18 ёшли такси ҳайдовчиси Зокиржон Холмуродов буюртма олиш учун Боровский қишлоғига борган. Йигит у ердан қайтмади. Жасад бир ҳафтадан кейин топилди – мурда йўл бўйида ётарди. Криминалистлар йигитнинг бошига ўқ узилганини аниқлашди.

Даҳшатли воқеа ҳамкасбларининг онгига муҳрланиб қолди, лекин тез орада унутилди. Икки ойдан кейин яна шу каби қотиллик содир бўлди. 42 ёшли Александр Чашников ўзининг сўнгги мижозига борди – уни Тюмень-Омск магистралининг 11-километрига олиб бориш керак эди. Деразадан отилган ва салони қон бўлган машина икки кундан кейин топилган. Бир неча кундан кейин йўл четидаги ариққа ташланган жасад топилди.

Таксичилар кимдир тушунарсиз тарзда ҳамкасбларини ўлдираётганидан ғазабланишди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ишга киришганидан сўнг воқеалар тугуни жуда чигал экани маълум бўлди: ўлган такси ҳайдовчиларининг машиналари буюртма қотилликларига аралашиб қолган. Яъни, бандитлар транспорт топиш билан овора бўлишмай, такси чақириб қўя қолишган. Сўнг  ҳайдовчини гувоҳ сифатида йўқ қилиб, унинг машинасида қочиб кетишган. “Автомобил ўғирлашга қўшилиб қолишни истамагандик”, дейди улар кейинроқ сўроқ пайтида.

Шов-шувли қирғинлар терговчиларни хавотирга солди: ўқотар қуролли қотиллар шаҳар бўйлаб юрибди. Айтганча, ўша пайтда яна бир таксичи вафот этди. Фақат охирги икки эпизоддан фарқли ўлароқ, унинг ишида ҳали ҳам айбдор топилмаган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳар бир майда-чуйда нарсага ёпишиб, ҳар бир сочни ўрганишди, аммо тасодифгина қотилларнинг изига тушишга ёрдам берди.

“Шон-шавкат”и учун мукофотланган “махлуқ”

Улар қандай топилгани ҳозирча номаълум. Бир тахминга кўра, қотиллардан бирининг қариндоши дачада қўшнисининг уйига ўқ узишга қарор қилган. Полиция ўз вақтида етиб келган ва унинг уйидан жиноий гуруҳга алоқадор  далилларни топгани айтилади. Шахсни аниқлаш жараёни бошланганда, хавфсизлик кучлари ҳайратда қолишди: уларнинг олдида Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари турар эди.

Тўрт киши тергов қилина бошлади: ФСБ прапоршиги Евгений Гладких, ФСБ собиқ самбо мураббийи Александр Кобилин, ишсиз Сергей Синяков ва ФСБ лейтенанти Алексей Коротков. Улардан баъзилари мукофотларга, шу жумладан “Шон-шавкат” медалига эга эди.

Сўроқлар бўлиб ўтганидан сўнг янги, даҳшатли тафсилотлар ошкор бўла бошлади. Уюшган жиноий гуруҳларнинг пайдо бўлиши тарихи оддий бўлиб чиқди – уларни жиноятга очкўзлик ундаган.

Ҳаммаси 2008 йилда ўғирланган сейфдан бошланган эди. Йирик компания офисида тергов ҳаракатлари олиб борилаётганда, улар темир қутида 2,6 миллион рубл борлиги ҳақидаги миш-мишни эшитиб қолишди. Сигнализация йўқлиги аниқ бўлгач, сейф тунда изсиз ғойиб бўлди. Тўғри, биринчи иш вақтни беҳуда сарфлашга айланди – чекистлар сейфдан миллионлар ўрнига атиги 5 минг рубл топишди, холос.

Бироқ, тўда аъзолари аллақачон эгри йўлга чиқиб, орқага чекинмасликка қарор қилишди. Ғоя оддий эди – тадбиркорларнинг пулини тортиб олиш: қўрқитиш, отиш ва қўрқитиш ҳаракатларидан кейин рози бўлмаганларни йўқ қилиш.

Бош ролда муҳожир ишчи

Собиқ хавфсизлик ходимларининг айтишича, муҳожирлар жиноятларининг муҳим қисмидир. Улар ўзларининг қонли чиқишларида кимнидир қўғирчоқ сифатида ишлатишди, бошқаларни ўғирлаб кетишди, дарахтларга боғлашди ва отиб ташлашди – улар қуролларни шу тариқа синаб синаб кўришарди. “Ким муҳожирни қидирарди?” – дейди судланувчилар.

Маълум бўлишича, тадбиркор 2010 йилда солиқ ҳисоботларидаги номувофиқликларга кўзини юмишни сўраган. Гуруҳ пулни олди, бироқ “илтимос”ни эътиборсиз қолдирган. Кейин савдогар порани қайтаришни талаб қилди.

Шундан сўнг бир камбағалга олифта кийим кийдириб, жиддий воситачи сифатида тадбиркорнинг олдига олиб келишган ва кўргазмали тарзда бошидан отиб ташлашган. “Тадбир”дан олдин сирни очиб  қўймаслиги учун унга психотроп дорилар берилган.

Бировларни осонлик билан ўлдираётганини кўрган тадбиркор, албатта, қўрқиб кетган ва талабларидан воз кечган. Сўнг унинг ўзи ҳам бир неча ой ўтгач, номаълум шароитда дунёни тарк этди.

Хавфсизлик кучлари навбатдаги “спектакл”ни 2011 йилда уюштиришди. Улар телефон ва “чап” СИМ-карта сотиб олиб таниш тадбиркорга таҳдидли хат юборишди.

“Сенинг 5 кунлик ҳаётинг қолди! Агар ер остида бўлишни хоҳламасанг – тўла! 1 майга қадар 1 миллион», — дейилади СМС хабарида.

Бир кундан кейин навбатдаги хабар келди: “Ўлимингга 4 кун қолди”. Савдогар бу кимнинг қўли эканлигини билмай ёрдам сўраб кетди … хабар юборувчиларга борган. Улар рози бўлишди, лекин маълум фоизга. Бир неча кундан кейин улар яна бир муҳожирни ўғирлаб ўрмонга олиб келишди, бўғиб ўлдириб, ўша телефонни чўнтагига солиб қўйишди. Жасад, ҳисобот сифатида, тадбиркорга кўрсатилган. Хурсандчилик учун у ҳатто жиноятчиларга машинасини ҳам бериб юборган.

Тўда маҳаллий тадбиркорларни қўрқитиш учун мигрантлардан “актёр” сифатида фойдаланган. Пуллар тез тугаб кетгач, янги жиноятлар рўй бера бошлади.

Айнан ўша пайтда қотиллар  тадбиркорларнинг уйларига бостириб кириб, пулларини ўғирлаб, уларни ўрмонларда ўлдириб кета бошлади. Ушбу рейдларда ҳалок бўлган таксичиларнинг йўқолган автомобиллари кўриниб қолган.

2019 йилда бўлган суд жараёнида жиноятчилар қатъий режимли колонияларда ўташ шарти билан  мос равишда 25, 24 ва 12 йил муддатли жазога ҳукм қилинди. Тўртинчи жиноятчи изоляторда ўз жонига қасд қилиб, суд жараёнини кўришгача яшамади. Гумонланувчилар орасида бешинчи иштирокчи, оператив ходим Сергей Зозуля ҳам бор эди. У қочишга муваффақ бўлди ва ҳанузгача халқаро қидирувда. 2018 йилда Интерпол ҳам унинг қидирувига қўшилган.

Шу тариқа, Тюмень “ФСБ тўдаси” йўқ бўлди. Деярли 10 йил давомида хавфсизлик кучлари вилоят марказини қўрқувда ушлаб туришди. Уларнинг қотилликларининг ҳақиқий сони ҳалигача ҳеч кимга маълум эмас ва уларни санашнинг ҳам иложи йўқ. Тўда ҳеч кимни аямади, бутун минтақада қонли излар қолдирди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация