Мақола

1 070 11/07/2022

Меҳнат бозорини ўрганиш институти қанча ўзбекистонлик чет элларда меҳнат қилаётганлиги ва қайси соҳаларда банд эканлигини ўрганиб чиқди.

Тадқиқот натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:

• Россияда – 1,5 миллион киши;

• Қозоғистонда – 366,3 минг нафар;

• Туркияда – 144,7 нафар;

• Жанубий Кореяда – 47,4 минг нафар;

• Бошқа мамлакатларда – 348,1 нафар фуқаро меҳнат қилишади, деб маълумот беради Sputnik Ўзбекистон.

Ўзбекистонликлар Россиянинг қайси ҳудудларида меҳнат қилишади: ўзбекларнинг 47,9%-Марказий федерал округида, 21,1% Шимолий-Ғарбий округда, 7,1% – Волга бўйи округида, 6,6% Урал, 6,5% – Жанубий ва Шимолий Кавказда, 5,6% -Узоқ Шарқда, 5,2% Сибирь федерал округида ишлашади.

Ўзбекистон фуқароларининг 52,7% – қурилишда, 16,4% – савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида, 12,8% – саноатда, 10% – қишлоқ хўжалигида, 8,1% бошқа соҳаларда меҳнат қилишади.

Мигрантлар орасида энг юқори маош қурилиш ва таъмирлаш соҳасида – 54 минг рубль, транспорт соҳасида, омбор ишларида -52 минг рубль, энг паст маош эса уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида – 40,1 минг рубль ва қишлоқ хўжалиги соҳасида – 36,8 минг рублни ташкил этади.Тармоқлардаги тўловлар бугунги кунда ошмоқда.

Жорий йил натижаларига кўра жисмоний шахсларнинг чет элдан юборган пул ўтказмалари 2021 йилга нисбатан 61%га ошиб, 4,19 миллиард долларни ташкил этди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация