Мақола

820 07/09/2022

Хорижлик фуқаролар жойлашган турар жой эгаси ”Давлат хизматлари” порталида рўйхатдан ўтган бўлса, меҳмонлар ҳам келганлари тўғрисида мустақил равишда электрон шаклда хабар беришлари мумкин.

“Ҳозирги вақтда Россия Ички ишлар вазирлиги шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган чет эл фуқаросининг “Ягона портал” федерал давлат ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда, келганлиги тўғрисида мустақил равишда маълумот юбориши устида ишламоқда.

Бунинг учун мезбонни кутиб олаётган хонадон эгаси “Давлат ва муниципиал хизматларнинг ягона портали”да, яъни “ЕПГУ”да рўйхатдан ўтган бўлиши лозим”, деб таъкидлашди вазирликда. Бу ҳақда migranto.ru сайти хабар берди.

Шу билан бирга, ИИВ хорижлик фуқароларни қабул қилаётган томон зиммасидан миграция рўйхатидан ўтказиш қоидаларига амал қилиш мажбурияти соқит қилинмайди.

Бундан ташқари қабул қилувчи томон чет эл фуқаросини фақатгина рўйхатдан ўтказибгина қолмай, унинг ҳақиқатда ҳам шу ерда яшашини таъминлаш мажбуриятини олиши керак бўлади.

ИИВда таъкидланишича, бу тадбирлар турар-жой мулкдорлари манфаатини ҳимоя қилиш, чет эллик фуқароларнинг “сохта прописка”ларига йўл қўймаслик мақсадида жорий этилади.

Аввалроқ ИИВ матбуот маркази ҳукумат махсус қарор лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани ва унга кўра турар-жой эгаларининг россиялик фуқаролар ва мигрантларни рўйхатга қўйиш ҳақида маълумот бериш тартиби жорий қилинишини хабар берган эди.

Таъкидланишича, Россия фуқароларини мамлакат ҳудудидаги яшаш жойи ва уларнинг бошқа шаҳарга келган жойида рўйхатдан ўтказилиши тартиби, миграция рўйхатидаги ахборот тизими ҳақидаги  низомга тегишли ўзгаришлар киритилиши ҳақида хабар берилган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация