Maqola

7 666 07/03/2023

Калуга вилоятида мигрантларнинг катта оқими чиқиб кетаётгани қайд этилди. Эҳтимол, бу минтақанинг фуқароларнинг ихтиёрий кўчиб ўтишига ёрдам бериш дастуридан чиқиши билан боғлиқдир.

Калуга вилоятида ўтган йил давомида ҳудуддан чиқиб кетаётган миграция оқими кескин ошди, деб хабар беради “Калугастат”

Статистик маълумотларга кўра, 2022-йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида вилоятга 21,3 минг мигрант кириб келган, бу 2021 йилга нисбатан 200 кишига кўпдир.

Аммо бу фонда мамлакатни тарк этган мигрантлар сони уч бараварга ошган – 2021 йилда 6 минг бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич рекорд даражадаги 19 мингга етган.

Мутахассисларнинг фикрича, бундай оммавий чиқиб кетишнинг асосий сабабларидан бири минтақани хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Россия Федерациясига ихтиёрий равишда кўчиб ўтишига кўмаклашиш дастуридан чиқариш қарори бўлган.

Бундан ташқари, чет эл фуқароларининг чиқиб кетиши савдо, умумий овқатланиш соҳасидаги ишлар билан боғлиқ чора-тадбирларнинг кучайтирилиши, шунингдек, мигрантларни назорат қилиш чораларининг кучайтирилгани бўлди.

Аввалроқ Россияда мигрантлар учун “назорат остида қолиш” режимини жорий қилувчи федерал қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани маълум бўлган эди.

Энди Россияда “назорат остида қолиш” режимини бузган мигрантлар катта миқдорда жарима тўлайди.

У қабул қилинганидан кейин қонунбузарлик содир этган хорижликларнинг айрим жамоат жойларига бориши, рўйхатдан ўтган ёки иш жойи манзилини ўзгартириши, алоҳида корхоналар, савдо дўконлари, таълим муассасаларига ишга жойлашиши тақиқланиши мумкин.

Манба: Sputnik Тожикистон.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya