1 124 28/03/2022

«Агар рубл курси кўтарилмаса, мигрантлар иш ҳақини оширишга тўғри келади» — Мева-сабзавот уюшмаси директори Михаил Глушков.

Россияда рубл курси тушиб кетгани сабабли мигрантлар мавсумий дала ишларига бормаслиги мумкин. Соҳа мутахассислари бу эҳтимолларни инкор қилмайди. Фермерлар бу йил олдинги икки йилдагидан фарқли равишда мавсумий дала ишлари учун кадрлар танқислиги кузатилмаслигига ишонишмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жорий йилда мавсумий дала ишлари учун мамлакатга 40 мингга яқин мигрант олиб келиш кераклигини эълон қилди. Мева-сабзавот уюшмаси директори Михаил Глушков эса кўплаб компаниялар бу йўналишда аллақачон иш бошлагани ҳақида гапириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ишчи етказиб бериш жараёни аввалги йилларга нисбатан енгиллашган. Бироқ, доллар курси бир ярим бараварга ошгани сабабли, агар рубл мустаҳкамланишда давом этмаса, чет эллик ишчиларнинг иш ҳақини ҳам бир хил миқдорда ошириш зарур бўлади. Чунки хорижликлар ўз уйларига асосан доллар билан пул жўнатишади.

Хорижий ишчиларнинг Россияга келиши рублнинг асосий жаҳон валюталарига нисбатан курсига боғлиқ.

«Агар кескин пасайиш давом этса, бошқа мамлакатлардан келган ишчиларнинг Россияда ишлаши шунчаки фойдасиз бўлади», дейди «Berry Union» бош директори Ирина Козий. Шунга кўра, жорий йилда ишчи кучи билан боғлиқ вазият қандай ривожланишини айтиш ҳали ҳам қийин.

«SuperJob» портали маълумотларига кўра, март ойининг учинчи ҳафтаси якунлари бўйича қишлоқ хўжалигидаги бўш иш ўринлари сони 25 фоизга ошган.

«Авито Работа» тадқиқотига кўра эса, 2022 йилнинг январ-март ойларида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бўш иш ўринлари сони 27 фоизга кўпайган. Шу билан бирга, абитуриентларнинг агросаноат комплексидаги бўш иш ўринларига қизиқиши ҳам 26 фоизга ошган.

«Технологии Роста» компанияси бош директори Тамара Решетникованинг фикрича, бу йил ўсимликчилик ва боғдорчиликда ишчи кучи билан боғлиқ муаммолар албатта сақланиб қолади.

«Ковид чекловлари енгиллаштирилган бўлса-да, улар бутунлай олиб ташланмаган ва энди мигрантлар учун пандемиядан олдинги ҳолатдан кўра ишлаш учун рухсатнома олиш қийинроқ бўлади. Қўшни давлатлардан ушбу соҳада ишлаш учун келадиган ходимлар оқими учун янада жиддий муаммо бу рублнинг қадрсизланиши бўлади», деб тушунтиради Тамара Решетникова.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация