Maqola

1 086 20/04/2022

Якутияда мигрантлар меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишни онлайн топишириш имкони пайдо бўлди.

Yakutia.info сайтида меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ қоғозбозлик муаммоси ҳамда уларнинг пуллик хизматларга мурожаат қилишга мажбур бўлаётгани ҳақида танқидий мақола эълон қилинган эди. Россия ички ишлар вазирлигининг “Якутск” миграция масалалари бўйича бўлими давлат ва муниципал хизматлари Ягона порталида “Меҳнат мигрантлари бўйича билдиришномалар” сервиси ишга туширилгани ҳақида эълон қилди.

Ушбу сервис давлат ва муниципал хизматлар Ягона порталидаги “Меҳнат мигрантлари бўйича билдиришномалар” хизматидан фойдаланган ҳолда, хорижий фуқаролар билан меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш тўғрисидаги билдиришномаларни электрон шаклда юбориш имконини беради.

Аввалроқ, Yakutia.info ҳужжатлар топшириш билан боғлиқ муаммо ҳақида бонг урган, ИИВнинг Якутия бўйича меҳнат миграцияси бошқармаси ёнида ҳужжатларни бепул ойна орқали топшириш имконияти бўлмагани учун кўп кунлик навбатлар шакллана бошлагани таъкидланганди. Натижада мигрантлар Россия Ички ишлар вазирлигининг “ПВС” Федерал давлат унитар корхонасининг пуллик хизматига мурожаат қилишга мажбур бўлган. У ерда эса ҳужжатларни расмийлаштириш нархи беш минг рублдан сал кўпроқни ташкил қилади.

Бепул ойна ёпиқ бўлгани боис, одамлар чорасизликдан сал нарироқда жойлашган пуллик хизматга мурожаат қилишган ва 5000 рубл эвазига ҳужжатларни расмийлаштириб олишган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya