Maqola

894 07/04/2022

Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан курси Украинадаги махсус амалиётлар бошланишидан аввалги кўринишга қайтмоқда.

Бу эса, Россияда меҳнат қилаётган мигрантлар учун оилаларига пул жўнатишнинг қулай фурсати келганини англатади.

Бугунги кунда Россиядаги пул ўтказиш тизимларида доллар-рубл курси мигрантлар учун жуда оптимал кўринишга келди, дейиш мумкин.

Жумладан, Юнистримда бир долларни 80,58 рублдан, Салам тизими орқали 77,49 рубл, Золотая корона орқали 78 рубл 59 копеекдан юбориш мумкин. Ҳозирча, Контакт долларни энг арзон таклиф этмоқда. Ушбу тизим орқали Ўзбекистонга доллар юборсангиз 1 доллар учун 77 рубл 20 копеек тўлайсиз. Бир юборишда 1000 АҚШ долларигача жўнатиш имкони мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, бу курслар мобил иловалар, яъни онлайн юбориш учун амалда. Нақд пулингиз бўлса, уни пластик картага қўйиб, онлайн юборса бўлади.

Албатта, доллар курси яна пасаядими ёки кўтариладими, бу борада бирор аниқ фикр билдириш қийин. Шунингдек, жамғармаларингизни бугун юборинг ҳам дейишдан йироқмиз, лекин тавсия сифатида имкониятни бой бермасликни маслаҳат бериб қоламиз?

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya