Мақола

1 654 15/10/2023

Санкт-Петербургга келган муҳожир ҳамюртининг ўлимида айбланмоқда.

Колпино шаҳрида меҳмонхонага жойлашган бир гуруҳ муҳожирлар оқшомни бирга ўтказиб, спиртли ичимлик ичиб, “ҳордиқ чиқаришган”. Бироқ, ўша тунда даҳшатли фожиа юз берди: улардан бири пичоқланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Воқеа 13 октябрь, жума куни Санкт-Петербургнинг Колпино туманида содир бўлди. Полицияга маҳаллий меҳмонхона яқинидаги Саперний кўчасида икки эркак ўртасида муштлашув бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, можаро иштирокчиларидан бири тиббий ёрдамга муҳтож бўлган. Қўнғироққа жавобан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойига йўл олишди.

Етиб келган полиция ходимлари  келиб чиқиши марказий осиёлик, 1986 йилда туғилган эркакнинг жасадини топишди. Унинг Санкт-Петербургга вақтинчалик иш учун келгани ва фожиадан олдин маҳаллий меҳмонхонада яшагани маълум бўлди.

Жабрланувчининг жасадида бўйин, кўкрак ва қоринда пичоқ урилган жароҳатлар борлиги аниқланган. Қотилликда гумонланувчи воқеа жойида қўлга олинди.

Полиция ишсиз ва меҳмонхонада вақтинча яшовчи яна бир эркакни ҳибсга олди. Иккала эркак ҳам хорижлик бўлиб, Санкт-Петербургга ишлаш мақсадида келган.

Полиция уларнинг кечки пайт спиртли ичимлик истеъмол қилганини, кейин эса улар ўртасида жанжал келиб чиққанини аниқлаган. Қўлга олинган шахс тергов изоляторига жойлаштирилиб, қотиллик моддаси бўйича жиноий иш очилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация