Мақола

698 21/06/2022

Марказий Осиёдан келган кўплаб мигрантлар Россияда курьерлик хизматларида ишлашни танлашмоқда, дея хабар бермоқда media.mig.ru нашри.

Марказий Осиёдан Россияга борган мигрантлар қурилиш ёки қишлоқ хўжалиги соҳаларида меҳнат қилишдан кўра айнан курьерлик хизматларида ишлашни афзал кўришмоқда.

CОVID -19 пандемияси даврида курьерлик хизматларига бўлган талаб ошиб кетди . Бунинг натижасида 2019 йил баҳорида курьерлар ойига ўртача 35 минг рубль , 2020 йил баҳорида – 40 минг , 2021 йилда эса Москва шаҳридаги курьерлар 86 минг рублгача маош олишган. 2022 йилда бу хизматга бўлган талаб ошадими ёки мигрантлар қурилишда ишлашга қайтишадими?

Россия иқтисодиётидаги ўзгаришлар, шахсий даромадларнинг пасайиши сабабли одамлар етказиб бериш хизматидан аввалги йилларга нисбатан камроқ фойдаланишлари мумкин , деб тахмин қилишмоқда иқтисодчилар. Тинькофф-банк томонидан берилган маълумотларга қараганда март ойида дўконлардан хонадонларга озиқ – овқатларни етказиб бериш 15 фоизга камайган. Лекин қисқа вақтда вазият ўзгариши ҳам мумкин. Апрель-май ойидаги кўрсаткичлар шуни тасдиқламоқда.

Superjob.ru сервисининг тахлилларига кўра 2022 йил май ойи якунига кўра етказиб бериш хизматларида бўш иш ўринлари кўпайган. Айнан курьерлик хизматидаги бўш иш ўринлари мамлакатда апрель ойига нисбатан 26%га ўсганлиги кузатилди.

Қолаверса, ўзгарувчан иш графиги ҳам кўпчиликка қулай бўлмоқда. Пул топиш илинжида Россияга борган мигрантлар асосий ишларидан ташқари бўш вақтларида бу ишдан қўшимча даромад топадилар.

Ҳозирги пайтда Яндекс -Курьер, Яндекс-Еда , СберМаркет каби йирик компаниялар курьерлик хизматли учун 50 дан 100 минг рублгача ҳақ тўлашмоқда. Шахсий автомобилида хизмат кўрсатувчиларга эса 150 минг рублгача маош ваъда қилишяпти .

Бундан ташқари, етказиб бериш хизматида ишлаётган мигрантнинг иши жисмоний куч талаб қилинадиган қурилиш ёки қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаётганларникидан фарқ қилади. Балки шу сабабдан кўпчилик мигрантлар курьерлик хизматларида ишлашни танлашаётгандир .

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация