Мақола

746 15/08/2022

Читать на русском языке

Абхазияга келиб, меҳнат қилаётган мигрантларнинг аксарияти Марказий Осиёдан. Улар орасида сон жиҳатидан Ўзбекистондан келганлар пешқадамлик қилишяпти. Бу ҳақда sputnik хабар беради.

“Абхазияга иш излаб келаётган мигрантлар оқими сезиларли даражада ортиб бормоқда”,-дейди Абхазия Давлат миграция хизмати раҳбари ўринбосари Эдуард Гамисония Sputnik радиосига берган интервьюсида.

“Агар 2020 ва 2021 йилларда пандемия туфайли ишлаш учун келувчилар сони камайган бўлса, ҳозирда 4200 га яқин меҳнат мигрантлари Абхазияга келишган ва ишлаш учун ҳужжатларини расмийлаштиришган.

Бу ерга келган меҳнат мигрантларининг асосий қисми Марказий Осиёдан, катта қисми эса Ўзбекистондан. Арманистондан ҳам кўпчилик фуқаролар келишган. Шимолий Корея, Украина, Россия, Туркиядан ҳам шу ерда ишлаш ниятида келганлар бор”,- деб таъкидлайди Эдуард Гамисония.

Шунингдек у ўтган йилга нисбатан меҳнат мигрантлари томонидан мамлакат бюджетини тўлдириш бўйича статистик маълумотларни ҳам келтирди.

“Агар статистик маълумотларга тўхталсак, 2021 йилнинг етти ойи давомида бюджетга 19 миллион рубль тушган. Жорий йилнинг етти ойида эса 38 миллион рубль, яъни ўтган йилга нисбатан икки баробар кўп маблағ тушган”, – деди у.

Давлат миграция хизмати раҳбари ўринбосарининг айтишича, меҳнат мигрантларини Абхазиядаги яхши меҳнат шароитлари ўзига жалб этади. “Ҳар бир чет эл фуқароси ҳужжатларни расмийлаштириб, хотиржам ишлашлари ва ҳеч қандай муаммолардан ташвишланмасликлари мумкин. Улардан фақатгина қонуний равишда ишлашлари, солиқларни тўлашлари, ҳужжатларни расмийлаштиришлари талаб қилинади. Биз мунтазам равишда чет эллик фуқаролар ўртасида рейдлар ўтказамиз ва қонунбузарларни аниқлаймиз. Ашаддий қонунбузарларга нисбатан чоралар кўриш учун материаллар судга топширилади. Бундай вазиятлардан сўнг кўпчилик тегишли идораларга келиб виза олишади, ишлаш учун рухсатномани расмийлаштиришади”,- деб таъкидлайди у.

Одатда Абхазияга келган мигрантларнинг аксарияти ишчи ва қурувчи бўлиб ишлашади.

“Иш берувчи чет эллик фуқароларни маълум бир бўш иш ўрнига қабул қилаётганда, биз улардан Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигидан Абхазия фуқаролари ўртасида мазкур вазифаларда ишлашга талабгорлар бор-йўқлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилишларини сўраймиз.

99% ҳолатда бундай соҳаларда ишлаш истагини билдирувчилар бўлмайди.

Турли тармоқлардаги ишчи ва қурувчи вазифаларида асосан чет элликлар меҳнат қилишади.

Абхазияда юқори малакали мутахассилар, жумладан шифокорлар ва бошқа касб эгалари ҳам бор. Лекин улар жуда камчиликни ташкил этишади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация