Мақола

1 472 03/02/2022

Россияда Госусулга сервиси аста-секин давлат ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асосий усулига айланиб бормоқда. Ўз навбатида бу Россияда яшовчи чет элликлар учун ҳам тегишли бўлиб, сўнгги йилларда сервис мигрантларга кўрсатиладиган хизматларнинг энг зарурлари рўйхатидан ўрин олди.

Ушбу мақолада нима учун Госулуги-даги аккаунт мигрант учун қандай фойдаси бўлиши мумкинлиги ҳақида гапириб берамиз.

Гоуслуга портали асосан фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан мулоқотини имкон қадар қулай қилиш учун яратилган.

Мигрантлар учун аслида бу портал “миграцион учёт” соҳасида жуда ҳам керакли бўлиб, “миграцион учёт” билан боғлиқ кўплаб муаммоларни онлайн тарзда, яъни ўтирган жойидан туриб ҳал қилиш мумкинлигини кам одам билади.

Жумладан, Госуслуги сервиси ёрдамида сиз:

– ишлаш учун борган регионда учётга туриш ва учётдан чиқишингиз

– Яшаб турган жойингиздан регистрациядан ўтиш ва чиқишингиз мумкин

Агар сизда Гоусулагда очилган аккаунтингиз бўлса, ушбу ҳавола орқали кириб ўзингиз миграцион учётга туришингиз мумкин: https://www.gosuslugi.ru/167693

Шунингдек, сиз Госуслуга сервиси ёрдамида шифокор қабулига ёзилишингиз мумкин ва бунинг учун қуйидаги ҳавола орқали кириб ёзилишингиз мумкин: https://www.gosuslugi.ru/10066

Яна Госуслуга сервиси ёрдамида мигрант ўз ватанида олган ҳайдовчилик гувоҳномасини Россия гувоҳномасига алмаштириши мумкин. Буни қуйидаги ҳаволага кириб бажариш мумкин: https://www.gosuslugi.ru/10056/19

Пандемия сабабли эмлаш ва жамоат жойларидан фойдаланиш учун QR -код олиш учун Госуслуга сервиси ҳам алоҳида аҳамиятли бўлди. Масалан, вакицна олганидан кейин мигрант ўз QR -кодини билиши учун Госуслуги сервисидаги ушбу ҳаволадаги материалда батафсил маълумот берилган эди:матеўзига хосҳам контекстида Давлат хизматлари хизмати алоҳида аҳамият касб этди: https://www.molbulak.ru/news/novosti-migratsii/kak-nayti-svoy-qr-kod-o-vaktsinatsii-na-sayte-gosuslug/

Мигрантларга тақдим этилаётган имкониятларнинг тўлиқ рўйхати билан сервиснинг махсус саҳифасида танишиш мумкин. Бунинг учун ушбу ҳавола орқали ўтинг: https://www.gosuslugi.ru/foreign-citizen

Ҳар йили мигрантларга Госуслуги сервиси томонидан кўрсатиладиган хизматлар сони ортиб бормоқда, шунинг учун биз ҳозирданоқ ўз аккаунтингизни очишингизни тавсия қиламиз.

Бунинг учун мигрантларга қандай қилиб аккаунт очиш бўйича оддий кўрсатмани мазкур ҳавола кўриш мумкин: https://www.molbulak.ru/news/novosti-migratsii/kak-migrantu-zaregistrirovatsya-na-sayte-gosuslug/

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация