Мақола

797 20/05/2023

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг 2023 йил 12 майдаги фармони билан тасдиқланган «Россия Федерациясининг 2019-2025 йилларга мўлжалланган давлат миграция сиёсати концепцияси»га киритилган ўзгартиришлар асосида чет элликларга рус жамиятидаги ахлоқ нормалари сингдириб борилади. Бу ҳақда Миллатлар ишлари бўйича федерал агентлик раҳбари Игор Баринов маълум қилган.

Игор Баринов Россия Федерацияси Президенти курсни ривожлантириш бўйича топшириқ берганини таъкидлайди. Ўқув курси жуда тез, 1 июлгача тайёр бўлиши керак. Владимир Путин айнан шу санагача Давлат думаси депутатлари, Давлат кенгаши ва Хавфсизлик кенгаши аъзоларига Россия Федерациясининг миграция сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритишни топширган эди.

Ўқув курси доирасида мигрантларга Россия қонунчилигидаги асосий жиҳатлар ҳақида маълумот берилади. Бундан ташқари, уларга Россияда қабул қилинган хулқ-атвор нормаларини ўргатишади. Курсда диний таълим дастури ҳам бўлиши кутилмоқда. Бу одатий курс бўлади, у чет эл фуқаролари келувчи  ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олмайди.

Курснинг пилот лойиҳаси тўртта минтақада йўлга қўйилади. Иш берувчилар ва диний ташкилотлар ўқитишни ташкил қилади.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин «Россия Федерациясининг 2019-2025 йилларга мўлжалланган давлат миграция сиёсати концепцияси»га ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолагани хабар қилинганди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация