Россияда ишлаётган айрим меҳнат муҳожирлари маълум шартлар билан Россияси ҳукумат томонидан бериладиган ижтимоий ёрдам пулини олишлари мумкин.
Bankiros.ru маълумотларига кўра, Россия Федерациясида ишлаётган ҳамма мигрантларга ҳам ижтимоий ёрдам берилавермайди. Ижтимоий нафақа пулини олишнинг бир неча шартлари бор.
Бу шартлар 2002 йил 25 июлдаги 115-ФЗ-сонли қонунда кўрсатилган.
Қонунга кўра, мигрантга Россияда яшаш учун рухсат берувчи ҳужжат берилади. Бу қонунда мигрантларнинг учта тоифаси кўрсатилган, улар:
Юқорида санаб ўтилган тоифаларга қараб, мигрантларга бериладиган ижтимоий ёрдам миқдори аниқланади.
Мисол учун, Беларусия фуқаролари Россия Федерациясида бошқа мигрантларга қараганда кенгроқ ҳуқуқларга эга. Чунки, иккала мамлакатлар орасида 2007 йилда қабул қилинган ижтимоий таъминот бўйича келишув мавжуд.
2015 йилдан бошлаб эса, Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибига кирувчи (Россия, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) мамлакатлар фуқаролари ҳам Россия Федерациясида алоҳида ҳуқуқлардан фойдаланиб келмоқда. Ушбу мамлакатларнинг фуқаролари Россия Федерациясида вақтинчалик ишга лаёқатсизлик ва ҳатто бола парвариши учун ҳам ижтимоий ёрдамларни олишлари мумкин.
Ижтимоий ёрдам пули берилмайдиган мигрантлар тоифаси ҳам бўлиб, улар қаторига:
Россияда вақтинча бўлиб турганларга бериладиган ижтимоий нафақалар
Россияда вақтинча бўлиб турган фуқаролар фақат вақтинчалик ишга лаёқатсизлик ёки оналик билан боғлиқ нафақаларга умид қилишлари мумкин. Бунинг шартлари:
– мигрантлар расман иш билан таъминланган бўлиши;
– уларнинг иш берувчиси олти ой ичида ижтимоий суғурта фондига бадаллар ўтказган бўлиши керак.
Асосан бундай нафақалар ҳомиладор ва туғган мигрант аёлларга берилади. Агар мигрант аёл расмий иш жойига эга бўлса ёки Россиядаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, суғурталанган шахс бўлса, у аёл ижтимоий нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай ёрдам қуйидаги мигрант аёлларга берилади:
Бундай нафақа пулларини олиш учун мигрантлар Россия Федерацияси Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимига ёки ижтимоий хизматга шахсан мурожаат қилишлари керак бўлади. Чунки, мигрантларда Давлат хизматларида учетга турадиган қайднома бўлмайди.
Бундан ташқари, бола парвариши учун бериладиган нафақани мигрант аёлнинг қаровчиси бўлган ҳар қандай қариндоши олиши мумкин. Нафақани бундай турини ҳатто расмий иш жойи бўлмаган шахс ҳам олиши мумкин.
Аммо уч ёшгача бўлган биринчи ва иккинчи фарзанд учун бериладиган ҳар ойлик нафақалар фақат Россия фуқаролиги бўлган ота-оналарга берилади. Ўз навбатида, бола ҳам Россия фуқароси бўлиши керак.
Мулоҳаза
Кўплаб мигрантлар ўз хақ-ҳуқуқларини яхши билмаганлиги боис, кўпинча бундай нафақа пулларини олишдан баҳраманд бўлишмайди. Агар муҳожир киши мезбон мамлакатнинг қонунларини билиб, уларга риоя қилган ҳолда меҳнат фаолиятини олиб борса, нафақат бу каби ижтимоий ёрдам пуллари, балки бошқа кўплаб имтиёзларга эга чиқишлари мумкин бўлади.