Мақола

549 10/08/2022

❗️ Алишер Қодиров Россияда Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларга ёлланаётган ўзбекистонликларни фуқароликдан маҳрум қилишни таклиф қилди.

“Бундай шахсларни ёлланиш расмийлаштирилган кунидан эътиборан фуқаролигини бекор қилиш ва Ўзбекистонга киришини умрбод тақиқлаш керак. Қонунга тегишли ўзгартириш киритиш масаласида маслаҳатлашувларни бошладик”, дейди депутат ўз ижтимoий тармоқдаги саҳифаларида.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 моддасига кўра, низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб ҳарбий ҳаракатларда қатнашиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Унинг фикрича, ушбу чора бошқа давлатнинг ҳарбий ёки хавфсизлик хизматларига ёлланган шахслар учун ниҳоятда енгил.

Аввалроқ, Россиянинг Перм шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари ўзбекистонлик муҳожирларни Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга жалб қилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация