Maqola

937 20/12/2021

Ханти-Мансийск автоном округи – Югра губернаторининг 2021 йил 14 декабридаги 169-сон қарорига кўра эндиликда қўлида ишлаш учун патенти бўлган мигрантлар учун автобус ва маршруткаларда хайдовчи бўлиб ишлаши таъқиқланади. Шунингдек, енгил автомобилни ижарага олиб таксичилик қилиш ҳам мумкин бўлмайди. Умуман Ханти-Мансийскда мигрантларга одам ташиш билан боғлиқ фаолият тури билан шуғулланиш таъқиқланмоқда.

Бундан ташқари, Ханти-Манси автоном округи-Югра ҳудудида хорижий патент эгаларига қуйидаги соҳаларда ҳам ишлаш тақиқланмоқда:

-озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш;

-болалар овқатлари ва парҳез овқатлар ишлаб чиқариш;

-ихтисослаштирилган дўконларда алкоголли ичимликлар, шу жумладан пиво чакана савдоси;

-ихтисослаштирилган дўконларда тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси;

-қуруқликдаги йўловчи ташиш;

– таълим.

Ханти-Мансийск автоном округидан кейин, 2022 йилдан патент билан ишлаётган меҳнат муҳожирларига жамоат транспорти ва такси хизматида ишлаш учун Тюмень вилоятида ҳам тақиқ қўйилди.

Мигрантларга Тюмень вилоят ҳудудида жамоат транспорти, шаҳар атрофида йўловчи ва юк ташиш соҳаларида фаолият юритиш тақиқланмоқда.

Мулоҳаза.

Бундай қарорларни келиб чиқишини асл сабаби аниқ кўрсатилмаган бўлсада, эҳтимоллардан биттаси бу ҳудудларда маҳаллий аҳоли учун шу соҳада кўпроқ иш ўринларини яратиш орқали меҳнат бозорини расмий йўллар билан ҳимоя қилишни кўзда тутган бўлиши мумкин. 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya