Мақола

1 172 18/08/2023

Қозоғистон ҳукумати экстремизмни тарғиб қилишда гумон қилинган материаллар тарқатилиши сабабли Россиянинг “Царьград” медиа-ресурсини блоклашга қарор қилди. Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, блокировка қилиш тўғрисидаги қарор манбада белгиланган меъёрлар бузилган қозоқларга қарши мақолалалар борлиги асос бўлган.

Қозоғистонда блокировкаларни кузатишга ихтисослашган Kaz Blocking Tracker ресурси маълумотларига кўра, ҳозирда “Царьград” телеканалининг веб-сайти мамлакатдаги фойдаланувчилар учун бутунлай ёпилган. Блоклаш ресурсни Қозоғистон Республикаси Ахборот вазирлигининг тақиқланган сайтлар реестрига киритиш орқали амалга оширилган. Ушбу блокировка усули сайтнинг кўплаб интернет провайдерлари учун очилмаслигига олиб келиши мумкин.

“Царьград” ўзини “биринчи рус консерватив ахборот-таҳлилий телеканали” деб таърифлайди. Роскомнадзор маълумотларига кўра, оммавий ахборот воситаси Москвада рўйхатдан ўтган ва рус, инглиз ва арман тилларида фаолият олиб боради.

Бу “Царьград” биринчи марта дуч келаётган блокировка эмас. 2020 йил июль ойида канал тикланиш имкониятисиз YouTube  платформасида блокланган эди. YouTube’га эгалик қилувчи Google “Царьград” аккаунти экспорт қонунчилигини бузганини маълум қилганди.

Шуниси эътиборга лойиқки, “Царьград” асосчиси Константин Малофеев “Россия Федерацияси ФСБси билан алоқаси бўлган православ олигарх” сифатида танилган. Шунингдек, у Украина ҳудудида ноқонуний қуролли гуруҳларни молиялашда айбланиб, халқаро қидирувга берилган. Бундан ташқари, Малофеев Европа Иттифоқи, АҚШ ва Канада санкциялари остида.

Нима деб ўйлайсиз, ушбу каналнинг Ўзбекистонда ҳам блокировка қилиниши керакми? Изоҳларингизни кутамиз.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация