Мақола

2 562 04/02/2024

Россия меҳнат қонунчилигида МРОТ деган тушунча бор. Бу Россияда энг кам иш ҳақи неча пул бўлиши кераклиги суммаси. Мигрантларнинг шартномаларидаги ойликлар ҳам шу МРОТдан кам бўлмаслиги керак. Мақоладан МРОТ ва у билан боғлиқ мигрантлар учун муҳим маълумотларни кўриб чиқамиз.

Мигрантларнинг маош ва меҳнат ҳуқуқлари ҳудди Россия фуқаролари билан бир хил берилиши керак. МРОТ ҳар йили янгиланиб туради. 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб МРОТ, яъни энг кам иш ҳақи оширилган. Шунинг учун иш берувчилар меҳнат шартномаларидаги ойликни шу МРОТдан кам ёзмасликлари керак. Шу мақсадда одатда ишчилар билан қўшимча шартномалар тузилади. МРОТ бўйича янги ойлик шартномага қўшилганидан кейин янги шартномани МВДга юбориш шарт эмас.

Россия Федерациясидаги субъектларда энг кам иш ҳақини келтириб ўтамиз:

  • Бошқирдистон Республикаси – 20338,8 рубл
  • Татаристон Республикаси – 22 020 рубл
  • Олтой ўлкаси – 21 070 рубл
  • Краснодар ўлкаси – 20204,1 рубл
  • Ставропол ўлкаси – 22 740 рубл
  • Волгоград области – 21166 рубл
  • Калининград области – 20 000 рубл
  • Кемерово области – Кузбасс – 22 992 рубл
  • Москва области – 21 000 рубл
  • Ростов области – 23 090 рубл
  • Саратов области – 20 000 рубл
  • Тула области – 20650 рубл
  • Уляновск области – 19 800 рубл
  • Ярославл области – 19300 рубл
  • Москва шаҳри – 29 389 рубл

Федерал миқёсда энг кам иш ҳақи 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб 19242 рубл. Рўйхатда кўрсатилмаган шаҳарларда ойлик федерал миқёсда белгиланган суммадан паст бўлмаслиги керак. Кўп бўлиши мумкин, лекин паст бўлмайди. (Асос Федеральный закон от 27.11.2023 г. N 548-ФЗ).

Меҳнат муҳожирлари ҳам шартномаларидаги ойликларга қараб қўйиши ва иш ҳақлари паст белгиланган ҳолатда иш берувчига мурожаат қилиб, маошларини МРОТга тенглаштириши ёки оширишини сўрашлари тавсия қилинади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация