Мақола

543 18/03/2023

Ишчиларга муҳтож бўлган  корхоналардаги бўш иш ўринларини тўлдириш учун айбдор мигрантларни амнистия қилиш шарт эмас, балки хорижлик фуқароларнинг Россия Федерациясида бўлиш шароитларини қулайлаштириш тўғрироқ, дейди меҳнат мигрантлари касаба уюшмаси раҳбари Ринат Каримов. У ўз фикрларини НСН нашри билан ўртоқлашди.

У Давлат Думаси депутати Артем Кирьяновнинг меҳнат мигрантлари томонидан содир этилган айрим кичик ҳуқуқбузарликларни ҳисобдан чиқариш таклифига жавоб берди.

Депутатнинг фикрича, бу Россия иқтисодиётининг айрим тармоқларида кадрлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.

Каримов, ўз навбатида, депортация ҳолатлари Россиядаги мигрантларни қонунийлаштиришдаги “ноқулайликлар” билан боғлиқ, деб ҳисоблайди: Россия Федерациясида ишга киришни кўзлаган ҳар бир чет эл фуқаросининг рўйхатдан ўтиш учун қабул қилувчи томони бўлиши керак.

Касаба уюшмаси вакилининг сўзларига кўра, Москвада хорижликлар учун шароит айниқса қийин, чунки шаҳарнинг маҳаллий аҳолиси уй-жой муаммосидан безган ва улар четдан келганларни рўйхатга олишни хоҳламайдилар.

Ринат Каримовга кўра, мутасаддиларнинг аввал чет эл фуқароларини ножўя қилмиши учун чиқариб юбориши, сўнг уларни кечириши хато усулдир. Каримов мигрантлар сони бўйича ўз фикрларини билдирди: ҳозирда Россияда хорижликларнинг 80 фоизи коронавирус пандемиясигача қайд этилган даражада қолмоқда. Бу Россияга мигрантлар камроқ кела бошлаганидан далолат беради, деб ёзади Медиа-миг.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация