Мақола

1 143 26/12/2023

Улар орасида Жанубий Америка ва Осиё давлатлари фуқаролари бор.

ОАВ хабарига кўра, 7 мингдан ортиқ муҳожир Мексикани тарк этишга қарор қилиб, улкан карвон билан мамлакат шимолига, АҚШ билан чегара томон йўл олди.

La Jornada газетасининг ёзишича, “Қашшоқликдан чиқиш” шиори остида Мексиканинг Тапачула шаҳридаги Бисентенарио боғидан шимолга минглаб оломон кетмоқда, деб ёзади ТАСС.

Мексиканинг “Инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш маркази” хабарига кўра, карвонда Венесуэла, Бразилия, Гватемала, Гондурас, Гаити, Колумбия, Доминикан Республикаси, Куба, Перу, Никарагуа, Салвадор ва Эквадордан 7 мингдан ортиқ муҳожир бор. Уларга Ҳиндистон, Бангладеш, Покистон ва Хитойдан келган одамлар қўшилди.

“Инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш маркази” раҳбари Луис Гарсия Виллаграннинг айтишича, сентябр ойидан бошлаб Мексика Миллий миграция институти қонуний мигрант мақомига эга бўлиш учун бошқа давлатлардан келган аризачиларнинг аризаларини кўриб чиқишни тўхтатган.

Аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Fox News  телеканали орқали Оқ уйнинг амалдаги маъмурияти ва Америка президенти Жо Байденни ноқонуний муҳожирлар “бостириб кириши” ҳақидаги маълумотлардан кейингина Техасда девор қуришни давом эттириш қарори учун танқид қилган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация