Мақола

2 771 23/06/2023

Меҳнат муҳожирлари касаба уюшмаси раиси Ренат Каримов НСН нашрига мигрантларнинг Россия саноатининг асосий тармоқларидаги аҳамиятини айтишдан чарчаганини айтади. У Россиядаги меҳнат муҳожирларининг аҳамиятини баҳолаш учун эксперимент ўтказиб, уларни вақтинча чиқариб юборишни таклиф қилган.

Унинг айтишича, асосий соҳаларда муҳожирлар етишмаётгани аллақачон аниқ кўринмоқда.
Бир кун аввал, Президент ҳузуридаги Фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш кенгаши раҳбари Валерий Фадеев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг тематик сессиясида фуқароларни жалб қилиш учун оқилона квоталар жорий этиш зарурлигини айтган эди. Унинг фикрича, Россия Федерациясига хорижий ишчи кучини жалб қилишда қаттиқ танлов ўтказиш зарур. Унинг иддаосича, тил билмайдиган, Россия ҳудудида анклавлар ташкил қилиб яшовчи ишчиларни чақириш мумкин эмас экан. Каримов бу таклифдан ҳайратда қолганини билдирган.

“Инсон ҳуқуқлари кенгаши раисининг вақти-вақти билан чет эллик ишчилар аҳволини оғирлаштирувчи ташаббусларни илгари сураётгани биз учун бироз ғалати. Биз бунга ҳеч қандай эҳтиёж сезмаяпмиз. Рус тилини билиш даражаси патент берилганда текширилади. Одамлар биринчи ёки иккинчи мартада бу имтиҳондан ўтишади, иш жараёнида улар тил бўйича билимларини оширадилар. Нега бирдан Фадеевга қаттиқроқ сиёсат юргизиш ва муҳожирлар сонини камайтириш керак бўлиб қолди? Бу мен учун топишмоқ”, дейди у.

Каримов ҳукумат, демографлар ва иш берувчиларнинг нуқтаи назари бошқача эканини ҳам эслатган.
“Аксинча, ҳукумат асосий тармоқларда мигрантлар етишмаслигини айтади. Демографларнинг айтишича, истиқбол унчалик ёрқин эмас, иқтисодиёт меҳнат ресурсларини талаб қилади. Иш берувчилар меҳнат муҳожирларига муҳтож. Айтиш мумкинки, Россия ишсизликнинг тарихий энг паст даражасида. Муҳожирларнинг ўрнини боса оладиган фуқароларимиз жуда ҳам кам. Баъзида қандайдир тарихий эксперимент ўтказиш яхшироқ бўлиб туюлади, чунки ҳар томондан “муҳожирлар тўлиб кетди” деганга ўхшаш гап-сўзлар кўпайиб кетди. Агар шундай бўлса, унда келинг, мигрантларсиз яшашга ҳаракат қилиб кўринг. Балки россияликлар икки иш жойида ишлай бошлар ва мамлакатни мигрантларсиз эплаб кетар… Ҳар доим ҳам ўзингизни оқлай ололмайсиз. Келинглар, мигрантларсиз яшайлик. Агар бу иш бермаса, яхшилаб билиб олингки, демак муҳожирлар иқтисодий жиҳатдан зарур”, деган Ренат Каримов НСН мухбирига.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация