Мақола

3 685 28/09/2023

Челябинск яқинидаги ўрмонда муҳожирни қийнаб, ҳақорат қилгани учун қўлга олинган скинхедлар гуруҳи аъзоларидан икки нафари вояга ҳам етмаган экан.

Ҳодиса мигрант билан “гаплашиб” юрган қизнинг ушбу гуруҳ билан боғланганидан кейин содир бўлган. Қиз улардан ўзига қизиқаётган муҳожирни “қўрқитиб қўйишни” сўраган. Миллатчилар муҳожирни Копейск яқинидаги ўрмонга олиб бориб, тўппонча билан қўрқитиб, уни ечинишга мажбурлашган. Бу ҳам етмагандек, уни дарахтга боғлаб қўйиб, бўйнига камар боғлаб, итдек вовуллашга мажбур қилишган.

Қиз ўғирлаш ва зўрлашда мигрант иштирок этгани ҳақидаги хабар ёлғон ва гуруҳ аъзолари томонидан тўқиб чиқарилгани маълум бўлди.

Аввалига машинанинг Курган вилояти номерлари сабабли шу вилоят полицияси тергов қилган. Аммо кейин Челябинск полицияси терговга қўшилди ва тезда иштирокчиларни аниқлаб, уларни ҳибсга олди.

Ҳозирда вазият ўрганилмоқда, тафсилотлар кейинроқ вилоят бўйича Тергов қўмитаси матбуот хизмати томонидан эълон қилинади.

Муҳожирни ноинсоний қийноқларга солган миллатчи гуруҳ аъзолари муносиб жазо оладими?

Мухлисларимиз орасида ҳам шу каби воқеаларга гувоҳ бўлганлар борми? Агар бўлса, изоҳларда ёзиб қолдирасиз, деган умиддамиз.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация