Maqola

3 973 04/12/2017

ҚҲТБТ порталида “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Norma.uz’нинг ёзишича, қонун хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига, шунингдек ташқи миграция жараёнларида иштирок этаётган жисмоний шахслар ва барча мулкчилик шаклидаги юридик шахсларга татбиқ этилади.

Хорижда ташкилий йўсинда ва якка тартибда ишга жойлаштириш тартиби жорий этилмоқда

Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш билан жўнатувчи ташкилотлар шуғулланади:

•  Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи миграция масалалари агентлиги (Агентлик);
•  Агентликнинг таркибий тузилмалари;
•  рекрутинг ташкилотлари – Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи ва шу фаолият учун лицензияга эга юридик шахслар. Меҳнат вазирлигини лицензияловчи орган этиб белгилаш таклиф этилди. Лицензиянинг тахминий амал қилиш муддати – 3 йил.

Улар хорижда ишлаш хоҳишини билдирган фуқароларни хорижий хўжалик юритувчи субъектлар буюртманомалари бўйича ташкилий йўсинда ишга қабул қилишни амалга оширади. Жўнатувчи ташкилотнинг хорижий иш берувчи ва даромад ишлашга кетиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароси билан тузадиган ишга жойлаштириш бўйича шартномаси фуқароларни хорижга ишга жўнатиш учун асос бўлади.

Якка тартиб Ўзбекистон фуқароларининг ташкилий йўсинда ишга қабул қилишсиз, албатта Агентликни хабардор қилган ҳолда ва зарур ҳужжатлар пакетини тақдим қилиб, мустақил равишда ишга жойлашишини кўзда тутади.

Меҳнаткаш-мигрантнинг асосий мажбуриятлари

Лойиҳага кўра мигрант меҳнатчи:

•  ташкилий йўсинда ишга қабул қилишда хорижий иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузиши;
•  ишга жойлашган давлатда ўзининг жойлашган жойи тўғрисида маълумотларни жўнатувчи ташкилотга тақдим этиши;
•  хорижий иш берувчи билан меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин 2 ойгача муддатда Ўзбекистонга доимий яшаш жойига қайтиши шарт, башарти бу муддатда у ушбу давлатда янги меҳнат шартномаси тузмаган бўлса ва бошқалар.

Агентлик ҳузурида Меҳнаткаш-мигрантларни ҳуқуқий, ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

Қуйидагилар унинг асосий вазифалари бўлади:

•  Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ва уларни қайтаришда кўмаклашиш;
•  хорижда ишлаш жараёнида мураккаб ҳолатга тушган меҳнаткаш-мигрантларни қўллаб-қувватлаш;
•  хорижий мамлакатларда Агентлик ваколатхоналарининг, республика минтақаларида филиалларининг, Қорақалпоғистонда, Тошкентда ва вилоятларда кўп функционалли миграция сервис Марказларининг ташкил этилишини молиялаштириш ва бошқалар.

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya