Мақола

1 598 23/01/2024

2025 йилгача миграция сиёсатини амалга ошириш бўйича давлат концепцияси олти бўлим ва 42 пунктдан иборат, деб ёзади Коммерсант нашри.

Кутилаётган ўзгаришлар орасида Россия олий ўқув юртлари ва коллежларида ўқийдиган хорижлик талабалар сонини ошириш мақсади қўйилган. Бунинг учун хорижий тил сифатида рус тилини ўрганиш бўйича курс ишлаб чиқилади ва ўқув дастурларига киритилади. Битирувчилар Россияда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи вид на жительство (ВНЖ) ҳужжатини енгиллаштирилган тартибда олишлари мумкин бўлади.

 “Визалик” миграция оқими бўйича электрон виза турларини кўпайтириш, жумладан иш ва ўқиш визаларининг турларини, ҳамда электрон виза олиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатини кенгайтириш кутилаяпти.

Миграция оқимининг “визасиз” қисми учун Россия жамиятига хос бўлган ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш мақсадида меҳнат муҳожирларига “адаптация курси” ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, ҳукумат муҳожирларнинг “Россия жамиятида яшаш қоидалари тўғрисида” хабардорлик даражасини оширмоқчи. Шу мақсадда “Россия Федерациясида хулқ-атвор қоидалари ва нормалари” ҳақида эслатма яратилади.

Бироқ, Концепцияга мувофиқ ҳақиқатдан амалий янгилик мигрантларни рақамлаштирилиши бўйича қилинадиган ўзгаришларда мавжуд. Рақамлаштириш Россия ҳукумати иддаосича мамлакатга келган хорижликлар шахсини янада ишончли равишда тасдиқлаш имконини беради. Очиқ манбаларга кўра, рақамлаштириш муҳожирларнинг биометрик маълумотларини тўплашни ўз ичига олади. Бунинг учун ҳозир Москва аеропортлари орқали келаётган хорижликлардан биометрик маълумотларни олиш бўйича тажриба ўтказиш режалаштирилган. таклиф қилинмоқда. Тажриба давомида мигрантларнинг биометрик маълумотларини тўплаш билан бирга уларнинг овозини ёзиб олиш ва давлат геном рўйхатидан ўтказиш кўзда тутилган. Бу маълумотлар асосида хорижликларнинг электрон рақамли профили шакллантирилади. Рақамли профиллар мигрантлар учун давлат хизматларини электрон шаклда олишни соддалаштириши, давлат идоралари билан муносабатларни соддалаштиришда фойдали бўлиши айтилмоқда. Рақамли профилни шакллантиришда муҳожирлар ихтисослашган мобил иловадан фойдаланишади. Ушбу илова орқали ягона биометрик тизимда рўйхатдан ўтишлари ва Россияга режалаштирилган ташрифлари ҳақида олдиндан хабар юборишлари мумкин бўлади.

2018 йилда Россия президенти Фармони билан яратилган мазкур Миграция сиёсати бўйича давлат Концепциясига янги ўгартиришлар киритиш қарори Владимир Путиннинг таклифидан кейин қабул қилинди. Россия президентининг таклифи билан Концепцияга киритилган энг муҳим ўзгариш бу хориждаги Россия фуқаролари эндиликда консуллик рўйхатидан ўтишга мажбур бўлишларидирю Қолаверса Концепциянинг янги таҳририга мувофиқ россияликларнинг хорижга кетиш оқимини пасайтириш бўйича чоралар кўрилади. Аммо қандай чоралар кўрилиши ҳақида очиқ манбаларда ҳеч қандай тафсилотлар мавжуд эмас.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация