Maqola

683 19/05/2023

Хелсинки эса Россия Федерациясининг ҳарбий ёшдаги фуқароларига бошпана бериш ёки бермаслик ҳақида ҳали қарор қабул қилгани йўқ.

Россияда қисман сафарбарлик эълон қилингандан сўнг, Россия Федерациясининг 1109 фуқароси ҳарбий хизматга чақиришдан бўйин товлаб, Финляндияда бошпана сўраган. Бу ҳақда пайшанба куни Yle телерадиокомпанияси Финляндия миграция хизмати маълумотларига таяниб маълум қилган.

Финляндия томони чақирув ёшидаги россияликларга бошпана бериш ёки бермаслик ҳақида ҳали қарор қилгани йўқ. «Биз бошпана бериш бўйича қарор қабул қила олмадик», дейди Финляндия Ички ишлар вазирлигининг миграция департаменти директори Санна Суттер. Республика Европа Иттифоқининг ушбу масала бўйича позицияси эълон қилинишини кутмоқда, чунки Скандинавия давлатлари қўшма муҳокамалар натижасида бирон бир чора кўришдан олдин ЕИ кўрсатмаларини кутишга келишиб олган.

2022 йил 21 сентябрда Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинди. Финляндия миграция хизмати маълумотларига кўра, биринчи ҳафтада 100 га яқин одам Финляндияда бошпана сўраган. Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто ҳарбий хизматни ўташдан бош тортишни Финляндияда бошпана сўраш учун етарли асос деб ҳисобламаслигини айтган. Айни пайтда Европа Комиссияси (ЕИ) Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан сафарбарликдан бўйин товлаган Россия Федерацияси фуқароларига гуманитар визалар бериш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya