Мақола

1 450 22/12/2022

Ҳозирда бир қатор давлатлар “Мир” карталарини улашга қизиқиш билдирмоқда. Бундай давлатлар орасида Эрон, Индонезия, Куба, Мянма, Миср, Таиланд, Ҳиндистон, Венесуэла, Маврикий, Нигерия ва Эфиопия бор.

Россиянинг “Мир” тўлов тизими карталари ҳозирда тўққизта хорижий давлатдаги баъзи ҳамкор банклар томонидан қабул қилинади: булар Абхазия, Арманистон, Белоруссия, Вьетнам, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Жанубий Корея ва Жанубий Осетиядир,- деб маълумот берди   тўлов тизими вакили “РИА Новости” агентлигига.

“Ҳозирда Арманистон, Вьетнам,Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Белоруссия, Жанубий Осетия, Абхазия, Жанубий Кореяда банклар ўз қурилмалари тармоғида “Мир” карталарини қабул қилишга мустақил равишда қарор қиладилар. Россия карталари маҳаллий банкларнинг қурилмаларида, санкция остида бўлмаган банкларга хизмат кўрсатиши мумкин”, – деди “Мир” карта эгаларини қўллаб-қувватлаш хизмати ходими.

Агентлик суҳбатда бўлган йирик банклардан бирининг вакили Ўзбекистондан ташқари худди шу давлатларни санаб ўтди. Унинг айтишича ҳозирча у ерда “Мир” карталаридан фойдаланиш мумкин эмас: сентябрь ойида техник сабабларга кўра мамлакатда карталарга хизмат кўрсатиш тўхтатилган эди.

Бундан ташқари, у Вьетнамда “Мир” карталари фақат VRB (Vietnam-Russia Joint Venture Bank) банкоматлари ва уларнинг тўлов терминалларида кассаларда ишлашига эътибор қаратди.

Қозоғистонда ҳам карталар ҳамма жойда ишламайди: фақат “ЦентрКредита”, Сбербанка ва ВТБ банкоматлари уларни қабул қилишда давом этяпти.

Қирғизистонда “Мир” карталари фақат”Элкарт” миллий тўлов тизимига уланган банклар томонидан қабул қилинади, бироқ 2022 йил октябрь ойида тўлов тизимида иштирок этувчи айрим банклар карталарга хизмат кўрсатишни тўхатдилар.

Тожикистонда “Мир” карталари давлатга тегишли “Амонатбанк” таомонидан қабул қилинишда давом этмоқда.

Яқин вақтгача Россия тўлов тизимининг карталари Туркияда ҳам қабул қилинган, бироқ маҳаллий банклар иккиламчи санкциялардан қўрқиб, у билан ҳамкорликни тўхтатган.Энди дўконларда нақд пул ечиб олиш ва карта орқали тўлаш мумкин бўлмайди.

Ҳозирда бир қатор давлатлар “Мир” карталарини улашга қизиқиш билдирмоқда. Бундай давлатлар орасида Эрон, Индонезия, Куба, Мянма, Миср, Таиланд, Ҳиндистон, Венесуэла, Маврикий, Нигерия ва Эфиопия бор.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация