Мақола

501 17/08/2023

«Справедливая Россия — За правду» (СРЗП) партияси раҳбари Сергей Миронов Россия Федерацияси Таълим вазирлиги раҳбари Сергей Кравцовга мактабларда хорижликларнинг рус тилини яхши билмайдиган фарзандлари сонига чекловлар жорий этиш таклифи билан мурожаат қилди. Мироновнинг сўзларига кўра, уларнинг сони синфдаги барча ўқувчиларнинг 10 фоизидан ошмаслиги керак. Тегишли мактуб вазирга юборилди, дея хабар беради ТАСС.

Сергей Мироновнинг фикрича, муҳожирларнинг фарзандлари рус тилини билмаса, мигрант болаларни мослаштиришдаги қийинчиликлар бошқа ўқувчиларга ҳам таъсир қилади. У бундай педагогик вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб, уни ҳал қилиш учун рус тилини чет тили сифатида ўқитиш малакасига эга ўқитувчилар зарурлигини таъкидлайди.

Сергей Мироновнинг фикрича, тилни билиш даражаси боланинг таълим жараёнига жалб қилиш даражасини белгилайди. Шунингдек, у бир синфда мигрант болалар сони 3 фоиздан ошса, таълим муассасаларида махсус тил курсларини жорий этишни таклиф қилган. Шуниси қизиқки, Миронов курсларни тижорат асосида ташкил этишни таклиф қилмоқда.

Шунингдек, у кўп сонли мигрант болалар бўлган мактаблар миллий ва этник анклавларсиз бўлиши зарур, деб ҳисоблайди. Мироновнинг иддаосича, бундай уюшмаларнинг мавжудлигини қабул қилиш ўқув жараёнини қадрсизлантирар ва мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик тарбиясига халақит берар экан.

Шуни таъкидлаш керакки, СРЗП раҳбари мунтазам равишда Россия миграция сиёсатининг турли меъёрларини қатъийлаштириш тарафдори бўлган баёнотлар билан чиқади. Аввалроқ у хорижлик ишчилар учун патент нархини тўрт баробар оширишни таклиф қилган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация