Мақола

736 12/02/2024

Касаба уюшмаси ташкилот котиби Ольга Мирясова “Адолатли Россия” партияси раҳбари Сергей Мироновнинг рус тилини билмайдиган болаларни махсус тайёргарликсиз ўқишига йўл қўймаслик ғоясини танқид қилди. Ўқитувчилар касаба уюшмаси бундай радикал усуллар муаммони ҳал қила олмаслигини айтган.

“Бу мутлақо камситувчи таклиф – Россия Федерациясида яшовчи барча фарзандлар таълим олиш ҳуқуқига эга. Уларнинг ҳолати муҳим эмас. Дарҳақиқат, баъзи болалар мактабга тайёргарликсиз келишади ва рус тилини яхши билишмайди, лекин булар бошқа минтақага келган миллий республикаларимиз оилаларидан бўлиши мумкин. Демак, бу муаммо ташқи миграция билан унчалик боғлиқ эмас”, — деган ташкилот котиби Мирясова.

Аввалроқ Миронов мигрант болаларни мактабгача таълим дастурини тамомламагунча мактабларга қабул қилмасликни таклиф қилган эди. Унинг таъкидлашича, мактабгача тайёргарлик Россия миграция сиёсатининг одатий амалиётига айланиши керак. Унинг иддаоларига кўра, бусиз мигрантларнинг фарзандлари нафақат ижтимоий жиҳатдан тўлиқ мослашибгина қолмай, балки россиялик тенгдошлари билан нормал ва тўлиқ мулоқот қила олар экан.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация