Мақола

604 11/09/2023

«Справедливая Россия — За правду» фракциясининг Россия фуқаролигини олган муҳожирларга кейинги беш йил давомида оналик капиталини бермаслик тўғрисидаги таклифи ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри, деди мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов.

«Қонун лойиҳаси қабул қилинмаслиги аниқ, бу бемаънилик. Бу кўриб чиқилишига ва қабул қилинишига жиддий ишонасизми? Россия фуқароси қонунга кўра, оналик капитали олиш ҳуқуқига эга. Улар эса: йўқ, сиз бундай фуқаро эмассиз. Бу одамларнинг ҳуқуқий билими яхши эмас. Лекин улар эътиборни тортувчи олди-қочди хабарлар учун яхши”, – дейди Коженов.

8 сентябрь, жума куни Сергей Миронов бошчилигидаги «Справедливая Россия — За правду» фракциясининг бир гуруҳ депутатлари Давлат Думасига чет элликларга Россия фуқаролигини олганидан кейин ва фақат Россияда туғилган болалар учун камида беш йилдан сўнг оналик капиталини олишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини киритди. Ҳужжат Дума маълумотлар базасига жойлаштирилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация