Мақола

670 23/06/2023

Хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар ҳақиқий қаҳрамон — Шавкат Мирзиёев.

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда хориждаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга оид режаларни маълум қилди.

АҚШ, Канада, Буюк Британия, Япония ва Европа давлатларидан юқори маош тўланадиган иш топиб, кетаётган юртдошларимизга йўл чиптаси ва “ишчи виза”ни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади

Бундан ташқари, чет элдаги юртдошларимиз учун:

  • онлайн ҳужжат олиш ва бошқа давлат хизматларини кўрсатиш имкониятлари яратилади, уларнинг нархлари ички тарифларга тенглаштирилади;
  • доимий консуллик ҳисобида туриш бадали бекор қилинади, ҳисобда туриш шартлари соддалашади;
  • Германия, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатларда, шунингдек, Россиянинг йирик шаҳарларида бепул ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатадиган марказлар очилади (ҳозирда Россиянинг Москва шаҳрида ҳамда Корея, Қозоғистон ва Туркияда ташкил этилган);

“Умуман, хориждаги ватандошларимиз билан ишлаш, чет элга ишлашга ва ўқишга кетган одамларимизни ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий қўллаб-қувватлаш тадбирларига келгуси йилларда 200 миллион доллар йўналтирилади”, деди номзод.

“Чет элдаги фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтирамиз. Хусусан, оғир аҳволга тушиб қолган барча юртдошларимизга хорижий давлатнинг ўзида моддий ёрдам имкониятларини янада кенгайтирамиз. Жумладан, уларга вақтинча яшаш, ҳужжатларини тиклаш, она Ватанига қайтиш каби харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Номзод ўз нутқи давомида хорижда вафот этган юртдошларимизни Ўзбекистонга олиб келиш, уларнинг фарзандларига алоҳида ғамхўрлик қилиш ҳақида ҳам гапирди

Тақдир тақозоси билан хорижда вафот этган юртдошларимизни ўз юртига олиб келиш давлат томонидан таъминланади. Уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзоларига алоҳида ғамхўрлик қилинади, фарзандларини ўқитиш ва касб-ҳунарга ўргатиш бўйича ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади.
Бундан ташқари, хорижда ишлаётган одамларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, уларга адвокат жалб этиш харажатларини қоплаш ва ҳуқуқий ёрдам бериш тизими йўлга қўйилади”, деди у.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация