Maqola

3,584 20/01/2018

Қозоғистонда ёниб кетган автобус фожиаси оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлиши ушбу юртда аҳолининг меҳнат қилиши учун етарли шароит йўқлигини исботлаб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбараси зиёрати чоғида Оқтўбада юртдошларимиз вафот этганидан чуқур қайғуда эканини айтиб, уларнинг яқинларига таъзия билдирган ва марҳумлар ҳақига дуо қилlb.

— Содир бўлган фожиа кўп нарсадан, шу жумладан, халқимиз олдида ҳали қарзимиз кўплигидан далолат бериб турибди. Одамларга шароит яратиб беролмаганимиз учун аҳоли бошқа давлатларга иш қидириб чиқишга мажбур бўлмоқда, — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya