Maqola

4 233 14/09/2016
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси биноси.

Фото: «Газета.uz»

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Абдулла Ариповни бош вазир ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда «Газета.uz» ўзининг Вазирлар Маҳкамасидаги ахборот манбасига таяниб хабар қилди.

2002 йил майидан 2012 йил августигача бош вазир ўринбосари сифатида ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексига раҳбарлик қилган Абдулла Арипов (1961 йилда туғилган) эндиликда Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари вазифасини бажаради. Мазкур маълумотни ҳукумат портали ҳам тасдиқламоқда.

Шунингдек, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов ҳукуматда таълим ва фан масалаларига ҳам бошчилик қиладиган бўлди. У Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таълим ва фан масалалари комплекси раҳбари ҳамда молия вазири сифатида фаолиятини давом эттиради.

Президент вазифасини бажарувчи олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимида 2014 йил апрелидан фаолият кўрсатиб келаётган Алишер Ваҳобов ўрнига Рустам Қосимов тайинланди. Рустам Қосимов 2004—2008 йилларда Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири ва бош вазир ўринбосари эди.

Ином Мажидов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Мажид Каримов — илм-фан бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya