Соқчилар уларни ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилишди.
Митишчидаги савдо марказида намоз ўқиётган икки йигитга хавфсизлик ходимлари яқинлашиб баланд овозда улардан кетишни талаб қилган. Жанжал кучайиб муштлашувга айланишига оз қолди. «Осторожно, Москва» телеграм канали воқеа жойидан олинган видеони эълон қилди. Видео сўнгида хавфсизлик ходимлари ва савдо марказининг бир неча меҳмонлари ўртасидаги жанжал кўрсатилган.
Мавжуд маълумотларга кўра, «Красного кит» савдо марказига ташриф буюрувчиларга бир бурчакда икки мусулмоннинг намоз ўқиётгани ёқмаган. Баъзилар уларни телефонларида суратга олишни бошлашди. Кейинроқ хавфсизлик ходимлари уларга яқинлашиб, намозни тўхтатишни талаб қилган. Суҳбат баландроқ оҳангга айланди, «ташқарига чиқиб масалани ҳал қилиш” таклифлари айтила бошлади.
Савдо маркази ходимлари намоз ўқиганлар ва қўриқчилар орасида бундай келишмовчилик сабабини айтишдан бош тортишган. Аммо «Осторожно, Москва» “Красный кит” маъмуриятидан бири билан бўлган суҳбатдан иқтибос келтиради:
— Ҳеч ким жанжаллашгани йўқ, ҳаммаси маданиятли, одобли, ҳеч қанақа муштлашув бўлмаган. Фуқаролар ибодат қилишни хоҳлашган, бошқа ташриф буюрувчилар улардан шикоят қилишди, хавфсизлик ходимлари келиб, улардан буни тўхтатишни сўрашди. Дарҳақиқат, қонунчилигимизда жамоат жойларида намоз ўқишни тақиқловчи 16-модда бор”.
Бу диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш эмас, деб тушунтиради адвокат Константин Ерохин. Йигитларга Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.2-моддаси («Йиғилиш, митинг, намойиш, юриш ёки пикет ташкил этиш ёки ўтказишнинг белгиланган тартибини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилиши мумкин эди.
— Қонунда бунга рухсат берилган жойлар рўйхати белгиланган. Яъни, сиз савдо марказида маъмуриятнинг розилиги билан ёки шартли равишда бошқа ташриф буюрувчиларнинг биринчи шикоятига қадар ибодат қилишингиз мумкин. Яъни, белгиланган жойлардан ташқарида намоз ўқиганлиги учун шахс назарий жиҳатдан Маъмурий Кодекснинг 20.2-моддасига асосан ҳибсга олиниши мумкин”, — деб тушунтирган Ерохин.