Мақола

1 969 09/11/2023

Охирги сонияда фожианинг олди олиниб, инсон ҳаёти сақлаб қолинди.

7 ноябрь куни Москва ҳалқа йўли 82-километрининг ташқи томонида Дмитровское шоссе билан айрилиш йўлида содир бўлган учта автомобил иштирокидаги жиддий ЙТҲ ҳақидаги маълумот берилди. Уч эркак машиналардан бирининг юкхонаси ёнида турганида, уларни юк машинаси уриб юборган. Охирги лаҳзаларда турганлардан бири иккинчи одамни қутқариб қолишга улгурган. Учинчи одам, афсуски, вафот этди.

34 ёшли ўзбекистонлик муҳожирни қутқариб қолган қаҳрамон 29 ёшли Михаил бўлиб чиқди. Кечқурун Михаил керакли юк ташиш учун дзстининг “Фиат Дукато” автомобилини сўраб олган. Михаил машинада Москва ҳалқа йўли бўйлаб кетаётганида, йўл ўртасида авария чироқлари ёқилган машинани кўрди. Номаълум одамларга ёрдам беришга қарор қилиб тўхтади.

34 ёшли ҳайдовчи ва унинг 38 ёшли акаси кетаётган “Дэу Жентра”нинг бензини қолмаган экан. Улар багаждан ёнилғи солинган идишни излаётган, Михаил ҳам улар билан бирга турган эди. У тўсатдан қаттиқ келаётган юк автомобилини кўриб, охирги дақиқада ҳайдовчини ён томонга тортиб қолди. Бироқ юкхона олдида қолган иккинчи акаси кетишга улгурмади ва “Пежо”  юк машинаси ғилдираклари остида қолди. 38 ёшли йўловчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация