Мақола

965 26/06/2022

Биржаларда янги валюталар савдосининг йўлга қўйилиши бозор иштирокчиларининг савдо имкониятларини кенгайтиради. 27 июнда ўзбек сўми Москва биржасида валюта бозорида савдога қўйилмоқда, – деб хабар беради interfax.ru.

Бу ерда ўзбек сўмидан ташқари арман драми ва Жанубий Африка рэнди билан ҳам савдолар бошланмоқда.

“Янги валюталар бозорининг профессионал иштирокчилари, уларнинг мижозлари бўлган жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо имкониятлари кенгаяди”, – дейилади Мосбиржа матбуот хизмати хабарида.

Савдо иштирокчилари ва уларнинг мижозлари қуйидаги валюта жуфтликлари учун спот ва алмаштириш воситаларидан фойдаланишлари мумкин:

Жанубий Африка ранди – Россия рубли (ZAR/RUB);

АҚШ доллари — Жанубий Африка ранди (USD / ZAR);

Арман драми — Россия рубли (AMD/RUB);

АҚШ доллари – Арман драми (USD/AMD);

Ўзбек сўми — Россия рубли (UZS/RUB).

Бирлашган Араб Амирликлари дирҳами – Россия рубли (AED/RUB) ва АҚШ доллари – БАА дирҳами (USD/AED) валюта жуфтликларида савдонинг бошланиши кейинроқ эълон қилинади.

Иқтисодчилар Россия биржаларида валюталар рўйхатини кенгайтиришни мантиқий қадам, деб ҳисобламоқдалар. Чунки Россияга қарши санкциялар фонида унинг бошқа мамлакатларга қизиқиши ортиб бормоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация