Мақола

1 155 17/11/2022

Москванинг “Шереметьево”, “Домодедово” ва “Внуково” аэропортларида 10 ноябрдан “террорчилик ҳужумлари хавфининг юқори даражаси” жорий этилган.

-10 ноябрь куни Москва аэропотларида хавф даражаси ошганлигини учун қатъий режим жорий этилди, деб тасдиқлади “Ространснадзор” раҳбари маслаҳатчиси Владимир Черток INTERFAX га берган шарҳида.

“Ҳа, юқори эҳтиёт чораларини кўриш тадбирлари жорий этилмоқда. Бундай чоралар турли идоралар, жумладан Транспорт вазирлиги томонидан ҳам жорий этилтиши мумкин. Қоидага кўра бундай буйруқ 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда амал қилади. Бу асосан, парвозлар хавфсизлиги учун айрим қўшимча таҳдидлар билан боғлиқ” – деди Черток “2022-Транспорт ҳафтаси” анжуманида.

Хавфсизлик чоралари йўловчиларга қандай таъсир қилади, деган саволга у шундай жавоб берди: “Йўловчилар учун бу ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Йўловчилар бу вазиятда парвоз учун бироз вақтлироқ келишлари керак холос. Одатда аэропортга учишдан 3 соат аввал келиш таклиф қилинган.”

Бу вақт ичида аэропорт биносига киришда йўловчиларни назорат қилиш, парвоздан олдинги текшириш, уларнинг хотиржамлик билан парвозга кеч қолмасликлари учун керак бўлади.

Унинг сўзларига кўра, аэропортларга қўйиладиган  талаблар “ҳукуматнинг тегишли қарори билан белгиланган”. “Транспортнинг барча турлари учун қоидалар аввалдан мавжуд. Уларда транспорт инфратузилмаси объектларида хавфсизлик чораларини кучайтириш кўзда тутилган”, – деб қўшимча қилди Черток.

Хавфсизлик даражасини ошириш режими вазиятга қараб узайтирилиши ёки тўхтатилиши мумкин. “Бу йўловчиларимиз ва экипажимиз аъзолари ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида қонунга мувофиқ амалга ошириладиган одатий амалиёт”, – деб хулоса қилди Черток.

Москванинг “Шереметьево”, “Домодедово” ва “Внуково” аэропортларида 10 ноябрдан биринчи марта “террорчилик ҳужумлари хавфининг юқори даражаси” жорий этилгалиги ҳақида аввалроқ “Известия” газетаси “Ространснадзор” маълумотига асосланиб хабар берган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация