Мақола

1 115 24/02/2022

Россия пойтахти Москва аэропортларида 200 дан ортиқ авиапарвозлар кечиктирилган ёки бекор қилинган.

Yandex.Schedules маълумотларига кўра, Внуково аэропортида 18 та рейс кечиктирилиб, 20таси бекор қилинган, Домодедовода 10 та рейс кечиктирилган, 96 таси бекор қилинган. Шереметевода 16 та рейс кечиктирилган ва 51 таси бекор қилинган.

Аввалроқ, Ҳаво транспорти федерал агентлиги Россия жанубидаги 12 та аэропортни 2 мартга қадар ёпганини эълон қилиб, бу қарорни “Украинадаги вазиятнинг мураккаблашгани” билан изоҳлаган эди. Ҳозирда Ростов, Краснодар, Анапа, Геленджик, Элиста, Ставропол, Белгород, Брянск, Орел, Курск, Воронеж ва Симферопол аэропортлари фаолият кўрсатмаяпти.

Санк-Петербургнинг “Пулково” аэропортида ҳам 10 га яқин парвоз бекор қилинган ёки кечиктирилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация