Мақола

815 13/09/2022

Сентябрдан Москва биржаси валюта бозорида «ўзбек сўми — Россия рубли» валюта жуфтлиги савдолари бошланди.

12 сентябрдан Москва биржаси валюта бозорида «ўзбек сўми-Россия рубли» (UZS/RUB) валюта жуфтлиги бўйича савдолар бошланди, деб хабар берди биржа матбуот хизмати.

«Янги валюта жуфтлиги бозорнинг профессионал иштирокчилари, уларнинг мижозлари — жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо имкониятларини кенгайтиради, шунингдек, ҳар икки давлат хўжалик юритувчи субъектлари учун миллий валюталарда ҳисоб-китобларни ривожлантириш учун қўшимча рағбат бўлади», — дейилади ҳисоботда.

«Ўзбек сўми — Россия рубли» валюта жуфтлиги спот-бозорда «бугун» ва «эртага» ҳисоб-китоблари билан сотилади. Савдо иштирокчилари ва уларнинг мижозлари своп овернайт битимларини ҳам амалга оширишлари мумкин бўлади, дея аниқлик киритади Москва биржаси.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация