Maqola

868 07/12/2022

Максим Решетников буни миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китоблар учун рағбат деб ҳисоблайди.

Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников Ўзбекистонга мустақил молиявий инфратузилма яратишни таклиф қилди, деб ёзади “ТАСС”.

Самарқандда бўлиб ўтган Россия-Ўзбекистон бизнес-форуми доирасида Решетников ўзаро ҳисоб-китобларни чет эл валюталарига боғламай тезроқ ташкил этиш тарафдори эканлигини таъкидлади. Вазир бу заруратни Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар томонидан пул ўтказмаларини жўнатишдаги хавфсизлик чоралари билан боғлади.

Унинг сўзларига кўра, беш йил ичида Россиядан пул ўтказмалари миқдори икки баробарга ошиб, йилига 5,5 миллиард долларни ёки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 8 фоизини ташкил қилган. (Фақат 2022-йилнинг биринчи ярмида Россиядан пул ўтказилиши 5,3 миллиард долларни ташкил этди – Spot).

“Сентябр ойида Москва биржасида ўзбек сўмида савдолар бошланди ва биз бу савдолар ҳажми ошишини кутмоқдамиз. Бу миллий валюталардан фойдаланишга туртки бўлади”, – деди у.

12 сентябрь куни Москва биржасида UZS/RUB жуфтлиги савдолари бошланди. Валюта жуфтлиги спот бозорда сотилади, ҳисоб-китоблар битим куни (“бугун”, Т) ёки кейинги куни (“эртага”, Т+1) амалга оширилади. Трейдерлар ва уларнинг мижозлари учун тунги своп операциялари ҳам мавжуд.

Май ойида Москва биржасида ўзбек сўми билан савдоларни ташкил этиш режалари ҳақида маълумот пайдо бўлди. Кейин биржа раҳбарияти доллар ва евро билан савдонинг қисқариши фонида таклиф этилаётган валюталар ассортиментини кенгайтириш имкониятларини ўрганди.

Mосква биржасининг валюта бозори департаменти раҳбари Андрей Скабелин июнь ойи бошида Ўзбекистон, Арманистон ва Бирлашган Араб Амирликлари валюталари билан савдо тез орада йўлга қўйилиши ҳақида ваъда берган эди. У бозор иштирокчилари томонидан бу валюталарга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини қайд этди.

Эълондан кўп ўтмай, 27 июндан UZS/RUB жуфтлигида савдолар бошланиши ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ўшанда бу содир бўлмади, аммо биржа Арманистон драми ва Жанубий Африка рандида савдони бошлади. Бундан ташқари, валюталар рўйхатига БАА дирҳамлари қўшилганлиги эълон қилинди.

Энди Москва биржаси яна 10-15 валюта жуфтлигини чиқариш устида ишламоқда. Валюта бозори департаменти савдо бўлими бошлиғи Яна Плешкова таъкидлаганидек, гап ЕОИИ мамлакатлари ва қўшни давлатлар валюталари ҳақида бормоқда.

Россия банки молия бозорининг «дўст» мамлакатлар валюталарига ўтишини қўллаб-қувватлади. Регулятор доллар ва еврони англатувчи «нодўст» давлатларнинг пул бирликларида банк ҳисоб-китобларини қисқартиришга кўмаклашишга ваъда берди. Манбаа: Spot.uz.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya