Мақола

983 08/05/2022

Маълумотларга кўра, бу Россияда ишлаб чиқарилган “Супержет 100” самолётларида кузатилган тўртинчи носозлик.

7 май куни Москва-Бухоро йўналишида парвоз қилаётган “Супержет 100” самолёти “Внуково” аэропортидан учиши билан бортида қўниш мосламаси сенсори ишламай қолгани сабаб яна ўша аэропортга қайтиб қўнишга мажбур бўлди.

Ҳаво кемаси қўнишдан олдин деярли 2 соат учиб, бакидаги барча ёнилғини сарфлаб бўлгач, иккинчи уринишда эсон-омон қўнди.

Маълумотларга кўра, сўнгги пайтларда Россияда ишлаб чиқарилган “Супержет 100” русумидаги самолётлар билан боғлиқ кўнгилсиз воқеалар сони ортиб бормоқда.

Масалан, 24 апрелда учта “Супержет 100” самолёти техник носозликлар сабаб жўнаб кетган аэропортларига қайтишга мажбур бўлган.

Биринчи ҳодиса (“Азимут” авиакомпаниясининг Москва – Ереван йўналишидаги АЗО849 рейси) Москва вақти билан соат 11:32 да юз берган. Самолёт 1850 метр баландликка кўтарилгандан сўнг, экипажи қанот ёпқичлари тиқилиб қолгани ҳақида хабар берган ва самолёт бир соатдан сўнг Внуково аэропортига қайтиб қўнган.

Иккинчи ҳодиса Москва вақти билан соат 20:40 да “Россия” авиакомпанияси SU6819 Сочи (Адлер) – Ереван рейсини амалга ошираётган пайтда содир бўлган. Парвоздан сўнг экипаж кондиционер тизими носозлиги ҳақида хабар бериган ва парвоз қилган аэропортига қайтган. Бортида 78 йўловчи бўлган самол ёт эсон-омон қўнган.

Ўша куни кечқурун “Азимут” компаниясига тегишли яна бир самолёт (Тел-Авив – Минералние Води йўналиши бўйича А4 552 рейси) Ўрта ер денгизи устида бир соатча айланиб учиб, жўнаб кетган аэропортига қайтган.

25 апрель куни Москва вақти билан 01:51 да яна бир “Сухой Супержет” (“Азимут” компаниясининг Минералние Води шаҳридан Истанбулга учаётган AZO569 рейси) самолёти ҳавога кўтарилиши биланоқ кондиционер тизимидаги муаммо сабаб учган аэропортга қайтган.

Қайд этиш жоизки, “Россия авиасозларининг фахри” ҳисобланадиган ушбу русумдаги самолёт компонентларининг 80 фоизи чет мамлакатларда ишлаб чиқарилади.

2019 йил 5 майида Москванинг Шереметьево аэропортида айни русумдаги самолёт авиафалокат чоғида ёниб кетиб, бортидаги 41 йўловчи ҳалок бўлган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация