Москвада суд метрода полициячиларга ҳужум қилган Тожикистон фуқароларига ҳукм чиқарди, деб хабар беради Лента.ру.
Москванинг Симоновский суди Тожикистоннинг икки фуқароси Умар Расулжонзода ва Саидкарим Ҳамроевга Москва метросида полициячиларга ҳужум қилганликда айблаб, ҳукм чиқарди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати “Лента.ру”га маълум қилишди.
Айбланувчилар қонун ҳимоячиларига нисбатан зўравонлик қўллашда айбдор деб топилдилар. Расулжонзода 3,5 йилга, Ҳамроев эса 2,5 йилга колонияга жўнатилди.
2022 йил 17 февраль куни кечқурун Тульская метро бекатида 18 ва 21 ёшли йигитлар полицияга фаол қаршилик кўрсатишган. Муштлашув метрополитен камераларига ёзиб олинган.
Мазкур видео кадрларида хавфсизлик ҳимоячилари қоидабузарларни ҳибсга олишга ҳаракат қилишаётгани, қаршилик кўрсатувчилардан бири эса қочишга муваффақ бўлганлиги акс этган.
Полиция билан жанжаллашувга метрода тўхтатилган эркакнинг шахсини аниқлаш учун полиция хонасига боришга қаршилик қилиши сабаб бўлди. У ҳуқуқ-тартибот органи ходимларини туртиб, қўл силкита бошлаган. Эркакнинг дўсти уларга орқадан ҳужум қилиб, полицияни тепган. Йигитлар ноқонуний ҳаракатлари учун жазо олишди.
Шу ўринда бошқа мамлакатда бўлиб турган меҳмонлар ва мигрантларга эслатиб ўтамиз: Ҳар доим ўзингиз вақтинча бўлиб турган мамлакат қонун-қоидаларига риоя қилинг ва қонунни муҳофаза қилиш органлари вакилларига қаршилик кўрсатманг!