Мақола

853 28/07/2022

Аризалар 2022 йилнинг 1, 2, 3, 4 август кунлари қабул қилинади.

Маълумот учун РВП  (вақтинчалик яшаш учун рухсатнома)  бу – чет эл фуқаросининг паспортига қўйиладиган муҳр. РВП қайси регион учун берилса, мигрантга шу ҳудудда вақтинча яшаш ва патентсиз ишлаш ҳуқуқини беради.

Сахарово кўп тармоқли миграция марказида аризалар душанбадан пайшанбагача соат 09:00 дан 17:00 гача, жума куни эса 09:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.

Ариза топшириш жараёни жонли амалга оширилади, яъни   олдиндан навбатга ёзилиш имкони йўқ: ариза топширувчи кўп тармоқли миграция марказига келиб, талон олиши ва Сбербанк ёки почта бўлимидаги сингари ўз навбатини кутиши зарур. Берилган талон бўйича навбат келмаса, у кейинги кунга ўтмайди.

Квотага ариза топшираётган чет эллик шахслардан аризадан ташқари фуқаролик  паспортининг нотариал таржимаси, ундаги прописка ва фуқаролиги кўрсатилган саҳифаларнинг нусхаси, миграция картаси, 3,5х4,5 ҳажмидаги  фотосурат талаб қилинади.

“РВП” квотаси учун аризаларни топшириш тартибини бу ердан билиб олишингиз мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация